«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:33
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда инвестицияларга тўсиқ бўлаётган омиллар қандай?

16 авг, 16:30 2 676 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда инвестицияларга тўсиқ бўлаётган омиллар қандай? 2019 йил 16 август куни «Инвестицияларга тўсиқ бўлаётган омиллар: тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари йўлидаги институционал чекловлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Тадбир Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан USAIDнинг Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринлари яратиш лойиҳаси (CTJ) доирасида ташкил этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг келажаги ва унинг саноатлашган давлат сифатидаги мақоми мамлакат иқтисодиётини замонавий технологик асосда модернизация қилишга боғлиқ. Бу эса, ўз навбатида, ҳам маҳаллий, ҳам хорижий инвестицияларнинг катта оқимларини таъминлашни тақозо этади. Мамлакат иқтисодиётига жалб қилинаётган чет эл сармоялари ҳажмини кўпайтириш учун, аввало, инвестиция муҳитини дунё миқёсида белгиланган стандартлар даражасига олиб чиқиш лозим.

Сўзга чиққанлар қайд этганидек, жорий йил биринчи ярим йилликда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистонда 1,6 баробар кўп инвестициялар ўзлаштирилди. Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши 2,7 баробар, халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши 3,7 баробар ўсган, инвестициянинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38 фоиздан ошди. Олдинги йилларда бу кўрсаткич 25 фоизга ҳам етмасди.

Шу билан бирга, бугунги кунда инвестициялар оқимига тўсиқлар, уларни аниқлаш, бартараф этиш йўлларини топиш долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди. Жумладан, тўғридан-тўғри инвестициялар мамлакат учун ташқи молиялаштиришнинг муҳим манбаига айлангани, бу инновацион технологияларни татбиқ этиш ва бошқарувни яхшилаш нуқтаи назардан катта иқтисодий таъсирга эга эканлиги қайд этилди.

Анжуманда бу йўналишда мавжуд муаммолар таҳлил этилар экан, инвесторлар коррупция, маҳаллийчилик ва тўрачилик илдиз отган мамлакатларга сармоя киритишга мойил эмасликлари, чунки бундай ҳолатда вазиятни аввалдан бир неча йилга прогноз қилиб бўлмаслиги, қолаверса, бундай давлатларда бизнес юритишга кўп харажат сарфланиши ҳақида фикр юритилди.

Бу борада соҳага оид қонунчилик базасини такомиллаштириш, ундаги мулкдан, ердан фойдаланишга чекловларни бартараф этиш, тижорий низоларни кўриб чиқишда шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Бу каби муаммолар қаторида молиявий ресурслардан фойдаланиш имконияти чекланганлиги ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг юқорилиги, тегишли инфратузилманинг етарли даражада ривожланмаганлиги ҳам қайд этилди.

Шунингдек, амалдаги инвестицияларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги битимларни инвентаризация қилиш, айниқса, коррупцияга қарши курашишда илғор давлатлар тажрибасини ўрганиш хусусида ҳам фикр алмашилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 107
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 105
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 94
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар