«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:13
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Ҳиндистонга 29 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорт қилади

12 авг, 22:07 3 325 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Ҳиндистонга 29 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорт қилади Жорий йилнинг 6 август куни Ҳиндистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи И.Эргашев раҳбарлигидаги делегация ҳамда Ҳиндистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги давлат вазири П.Рупала ўртасида учрашув ўтказилди.

«Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати хабарига кўра, мулоқот давомида мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонга бўлиб ўтган давлат ташрифи икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққани эътироф этилди.

Ўз навбатида, ташриф доирасида «Ўздавкарантин» инспекцияси ҳамда Ҳиндистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги протокол имзоланиши ўзаро манфаатли келишувларга замин яратгани таъкидланди.

Музокаралар натижасида Ўзбекистондан Ҳиндистонга 29 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (қовун, лимон, нўхат, писта, анор уруғлари, занжабил, грек ёнғоғи, ерёнғоқ, узум, ловия, ўрик, олхўри, қовун, олча, гилос, олма, шафтоли, нок, аччиқ қалампир, пиёз, сабзи, картошка, булғор қалампири, ковул, укроп, райҳон, ялпиз, петрушка, сельдерей) экспорт қилинишига рухсат олинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган даврда Ҳиндистонга мамлакатимиздан 7 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – гилос, олча, ўрик, шафтоли, олхўри, мош, майиз экспорт қилинган.

Эндиликда мамлакат деҳқон-фермерлари томонидан етиштирилган яна бир нечта турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ҳиндистонга экспорт қилиш имконияти юзага келди.

Мулоқот давомида, шунингдек, томонлар малака ошириш ва тажриба алмашиш масаласини муҳокама қилдилар. Хусусан, Инспекция мутахассислари 2019-2020 йилларда Ҳинд диёрининг ихтисослашган муассасаларида соҳага оид замонавий билимларни ўзлаштириши бўйича дастлабки келишувга эришилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 49
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 77
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар