«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:30
ЎЗO‘Z

«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

22 июл, 17:07 3 260 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади 2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида кўриб чиқилган бир қатор қонун лойиҳалари сиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишларида ҳам дастлабки тарзда қизғин муҳокама қилинган эди.

Депутатлар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди. Таъкидланганидек, мазкур лойиҳада валютани тартибга солиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чораларнинг устуворлигини, валюта операцияларига давлат органларининг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмаслиги, валюта курсини аниқлашда фақатгина бозор механизмлари қўлланишини назарда тутувчи қоидалар белгиланмоқда.

Шунингдек, амалдаги қонундаги баъзи нормалар ўзининг долзарблигини йўқотгани сабабли тубдан қайта кўриб чиқилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, хорижий валютани эркин сотиб олиш ва сотиш имконияти ва миллий валюта айирбошлаш курсини бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда белгиланиши мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатдошлиги ва рентабеллигини ошириш билан бир қаторда, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан янги технологиялар ва билимларни жалб қилиш, экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 101
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар