«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:13
ЎЗO‘Z

Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди

15 мая, 15:48 2 998 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Фармон билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.

Қабулхоналар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири тадбиркорларни ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказишдир.

Фармонга мувофиқ, қабулхоналарда тадбиркорларни, чет эллик инвесторларни қабул қилиш ҳар куни амалга оширилади.
Бош вазир мурожаатлари ваколатли органлар томонидан ҳал этилмаган тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларни доимий асосда шахсан қабул қилади.

Қабулхоналарда мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан берилган мурожаатлар кўриб чиқилади.
Қабулхоналар секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларидамуҳокама қилиш учун киритадилар.

Фармон билан ҳисобот тизими амалиётга жорий этилади. Унга кўра:

- қабулхоналар фаолияти натижалари ҳар чоракда Бош вазир раислигида алоҳида йиғилишларда, шу жумладан, видеоконференцалоқа орқали кўриб чиқилади;
- Ҳукумат таркибидаги қабулхоналар бўйича котибият Бош вазиргақабулхоналарга келиб тушган мурожаатларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ҳар ҳафтада ахборот киритади.

Қарорга мувофиқ «business.gov.uz» ягона интерактив портали ишлаб чиқилади.

Порталда тадбиркорлар томонидан ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа параметрлар кесимида муаммо келиб чиққан аниқ бизнес-жараённи акс эттирувчи мурожаат қилиниш имкониятига эга бўлади.

Портал орқали ариза берувчи ўзининг шахсий кабинети орқали мурожаатнинг кўриб чиқилиши жараёнини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 79
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар