«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:11
ЎЗO‘Z

Марказий банк: Ўзбекистонда хорижий валютага бўлган талаб нима сабабдан ўсди?

15 фев, 13:37 5 405 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк: Ўзбекистонда хорижий валютага бўлган талаб нима сабабдан ўсди? 2018 йилнинг IV чораги давомида алмашув курси динамикасига тўлов балансининг ҳолати, пул-кредит шароитлари, фоиз ставкалари ўртасидаги фарқ, ташқи бозорлардаги ўзгаришлар ва бошқа ички омиллар таъсир кўрсатди, деб хабар бермоқда Марказий банк.

2018 йилда ички бозорда интервенцияларнинг умумий ҳажми 3,8 млрд. долларни (ундан 3,2 млрд. доллар – Марказий банк маблағларидан) ташкил этиб, хорижий валютага бўлган умумий талабнинг 37 фоизини қоплашга хизмат қилди.
2018 йил IV чоракда интервенцияларнинг умумий ҳажми 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 769 млн. долларга ўсди. Хорижий валюталарга бўлган умумий йиллик талаб 10,4 млрд. долларни ташкил қилди, бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан 1,5 баробар кўпроқдир.

Хорижий валютага бўлган талабнинг ўсишига қуйидаги омиллар сабаб бўлди:
- биринчидан, иқтисодиётни кредитлаш ва давлат харажатларининг юқори суратларда ўсиши шароитида асбоб-ускуна, технология ва технологик линиялар кўринишида асосий капиталга инвестициялар ҳажми сезиларли ўсди;
- иккинчидан, иқтисодиётда қурилиш ишлари ҳажмининг кенгайиши тайёр қурилиш материаллари ва уларни ишлаб чиқариш учун хом-ашё ички таклифининг чекланганлиги шароитида ушбу товарлар импортининг ошишига сабаб бўлди (асосан, металлургия соҳаси учун);
- учинчидан, истеъмол талаби ва иқтисодиётнинг базавий тармоқларида ишлаб чиқаришнинг ошиши хом-ашё импортининг ошишига олиб келди;
- тўртинчидан, маҳаллий автомобиллар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмларининг ўсиши билан автомобил саноати учун хом-ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва ишлаб чиқариш линиялари импорти ошди.

Интервенциялардан ташқари, хорижий валютага бўлган талаб тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар (1,8 млрд. долл.), экспортдан тушум (14,3 млрд. долл.) ва халқаро пул ўтказмалари (5,1 млрд. долл.) ҳисобидан қондирилди. Ўз навбатида, ташқи валюта оқимлари ҳажмининг етарлилиги алмашув курсининг кескин тебранишларини олдини олишга ёрдам берди.

Импорт ҳажмининг 39,6 фоизга (19,6 млрд. доллар) ошиши муайян даражада давлат харажатлари ва иқтисодиётни кредитлаш ҳажмларининг ўсиши билан изоҳланади. Бунинг натижасида, ташқи савдо баланси дефицити 2017 йил билан солиштирганда 3,8 млрд. долларга кўпайди ва 5,3 млрд. долларни ташкил этди. Хорижий валютага бўлган юқори талаб, ўз навбатида, миллий валюта алмашув курсига девальвацион босимни кучайтирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 52
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 62
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар