«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 13:05
ЎЗO‘Z

Доллар мустаҳкам даражада сақланиб қолиши тахмин қилинди

13 ноя, 15:02 4 336 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Доллар мустаҳкам даражада сақланиб қолиши тахмин қилинди Bloomberg агентлиги томонидан сўровдан ўтказилган таҳлилчилар фикрича, яқин беш ойда Америка валютаси «қуламайди». Уларнинг таъкидлашича, 2019 йилда доллар пасайиб боради, бу АҚШ иқтисодиётининг ўсиш суръатлари секинлашуви туфайли юз беради, бироқ бундай ҳолат 2019 йил биринчи чораги охирига қадар кузатилмайди.

Таҳлилчиларнинг ишонч билдиришича, АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) ва меҳнат бозоридаги яхши кўрсаткичлар Америка валютасини қўллаб-қувватлайди. Bloomberg доллар индекси сўнгги 18 ой ичида энг юқори чўққига кўтарилди ва 12 ноябрдаги савдоларда яна 0,6 фоизга ўсди. Шунинг учун яқин вақт ичида доллар ўзига қарши ўйновчи трейдерларга бардош беради.

«Доллар жуда юқори кўрсаткичларга яқин. Аммо 6-12 ойлик истиқболда ҳаммаси орқага айланиб кетиши мумкин», - дея маълум қилди Credit Agricole таҳлилчиси Валентин Маринов. Унинг фикрича, АҚШ ФЗТ монетар сиёсати долларни қўллаб-қувватлашдаги асосий омил саналади.

Societe Generale мутахассиси Кит Юкес ҳам доллар АҚШ ФЗТ ва бандликнинг кучли кўрсаткичлари туфайли қўллаб-қувватланишини билдирди. Унинг фикрига кўра, АҚШ валютаси бўйича ўзгаришлар фақат 2019 йилда юз бериши мумкин. Bank of America таҳлилчиси Бен Рэндол ҳам шундай фикрда. Унинг айтишича, АҚШ иқтисодиётидаги ўсиш суръати секинлашиши пасайишнинг асосий омили бўлади. Шу билан бирга, унинг ишонч билдиришича, Европа муаммолари, шунингдек, Brexit, аксинча, Америка иқтисодиётига мустаҳкамланиб олишга ёрдам бериши мумкин.

Мариновнинг таъкидлашича, 2019 йил охирига келиб евро долларга нисбатан ҳозирги бир Европа валютаси учун 1,13 доллардан евро учун 1,26 долларгача мустаҳкамланиши мумкин, шу тариқа доллар индекси 2017 йил охиридаги ўз қийматига қайтади.
АҚШ валютаси, доллар, ўсиш суръати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 57
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 113
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 213
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 140
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 54
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Бўлимлар