«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:18
ЎЗO‘Z

2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлиши маълум қилинди

13 ноя, 09:53 5 084 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлиши маълум қилинди «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган «Солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар» мавзуидаги кўрсатувда 2019 йил 1 январидан жорий этилаётган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиблари давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишга, солиқ қонунчилигини соддалаштиришга қаратилгани таъкидланди, деб ёзади Sof.uz нашри Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Кўрсатувда эксперт сифатида Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Иминов, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Эркин Гадоев, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ўткир Бўтаев иштирок этди.

Таъкидланишича, 2019 йил 1 январидан солиқ ислоҳотлари концепциясига мувофиқ, жисмоний шахслар даромадини солиққа тортишни такомиллаштириш мақсадида барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12% миқдорида жорий этилмоқда.

«Илгари, аҳоли даромадлари тўрт поғонали шкала билан солиққа тортилар эди. Бу тадбир «конверт» асосида иш ҳақи тўлашдан воз кечиш орқали, тадбиркорлик субъектларининг ходимлар сони ва иш ҳақи фондини қонунийлаштирилишини рағбатлантирса, иккинчи томондан иқтисодиётда жамғариш улушини кўпайтиради», дейилади хабарда.

Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасига солиқ юкини камайтиришнинг яна бир тадбирларидан бири, бу — ягона ижтимоий тўлов ставкаларининг 25%дан 12%гача камайтирилиши бўлди, бунда бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50%дан юқори ташкилотлар учун татбиқ қилинмайди. Натижада солиқ тўловчилар ихтиёрида қоладиган маблағлар 2,9 трлн. сўмни ташкил қилади.

Фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини (ставкаси 8%) бекор қилинади.

Фойда солиғи тўловчиларга солиқ юкини камайтириш, инвестициялар миқдорини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

Бу эса солиқ тўловчилар ихтиёрида 582 млрд. сўм қолдириш имконини беради.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган режимидаги солиқ тўловчиларга солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини 5%дан 2%гача пасайтирилмоқда.

Йиллик айланмаси 1 млрд. сўмгача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 5%дан 4%гача камайтирилмоқда. Яъни ҳақиқатан ҳам кичик корхона бўлган тўловчилар учун бир йиллик солиқ тўлови суммаси 10 млн. сўмгача камайиши мумкин.

Йиллик айланмаси 100 млн. сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари 13−40%га камайтирилади. Йиллик айланмаси 100 млн. сўмдан юқори ва 1 млрд. сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга айланмадан 4% лик ставкада солиқ тўлашга ўтказиш йўли билан қатъий белгиланган солиқ бекор қилинади.

2019 йил 1 январдан бошлаб, ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (тушуми) 1 млрд. сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади.

Шунингдек, эндиликда ҳар бир туман (шаҳар)даги корхоналар вакиллари Давлат солиқ инспекциясига таклиф этилиб, малакали мутахассислар томонидан махсус ўқув машғулотлари ўтказилади. Шунингдек, «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонаси масъул ходимлари бухгалтерлари мавжуд бўлмаган хўжалик субъектларига электрон ҳисобварақ-фактураларини юритиш қоидаларини ўргатади.
солиқ сиёсати, солиқ ислоҳотлари, даромад солиғи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 79
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар