«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 00:46
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда сўнгги 9 ой давомида кузатилган инфляция даражаси маълум бўлди

02 окт, 08:01 4 117 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда сўнгги 9 ой давомида кузатилган инфляция даражаси маълум бўлди Жорий йилнинг сентябрь ойида истеъмол бозорида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,8 фоизга кўтарилди. Умумий ҳисобда 9 ой давомида истеъмол секторида инфляция даражаси 8,1 фоизни ташкил этди. Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,9 фоиз, хизматлар эса 1,2 фоизга таъсир кўрсатди. 2017 йил охирига нисбатан товарлар нархи ўртача 7,4 фоизга, хизматлар 10,1 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилади.

2018 йилнинг 9 ойи мобайнида инфляция даражасига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар орасида айрим товарлар нархларининг тартибга солиниши, кредитлаш ҳажмининг ортиши натижасида иқтисодий жабҳаларда инвестицион ва истеъмол талабларининг кенгайиши, инфляцион тахминларнинг ўзгариши, нархнинг мавсумий ўзгариши, шунингдек, миллий валюта қийматидаги ўзгаришларни санаб ўтиш мумкин.

Жорий йилнинг сентябрь ойида аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш соҳасида нархларнинг ўсишида асосий омил – олий таълим муассасаларида ўқиш бўйича тўлов-контрактларининг оширилганлигидир.

2018/2019 йилдан Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов шартномалари миқдори энг кам ойлик иш ҳақи (ЭКОИҲ) миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблана бошлади. Республика бўйича кузатилаётган таълим йўналишлари бўйича тўлов-контрактлари миқдори ўртача 20,3 фоизга ошгани (ЭКОИҲ жорий йилнинг 15 июлидан 7 фоизга кўтарилган) ой давомидаги инфляциянинг 0,2 фоиз даражада ортишига олиб келди.

Коммунал соҳадаги нархлари тартибга солинувчи тарифларнинг ўсиши (ўртача 13,8 фоиз), йўловчи ташиш транспортида йўл ҳақининг оширилиши (9,1 фоиз), дам олиш хизматлари (18,2 фоиз), хорижий тил ўргатишни ҳисобга олган ҳолда таълим хизматлари ва ҳайдовчиликка ўқитиш (15,7 фоиз) ва маиший турдаги хизматларнинг (8,1 фоиз) қимматлашиши таъсирида жорий йилнинг январь сентябрь ойларида умумий хизматлар истеъмол нархлари индекси шаклланди.

2017 йилнинг охирига нисбатан темир йўл транспортида йўловчи ташиш хизматлари ўртача 19,1 фоизга, автомобиль транспортида 9,8 фоиз ва ҳаво транспортида йўловчи ташиш хизматлари ўртача 1,5 фоизга қимматлашди.

Февраль ойида темир йўл орқали қатнов нархининг сезиларли даражада қимматлашиши «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўз ҳисоб-китобларида аввалги қайд этилган Швейцария франки қийматидан Марказий банкнинг расмий қиймати бўйича ҳисоблаш тартибига ўтилганлиги билан бевосита боғлиқ. Ушбу ўтишнинг оқибатларини юмшатиш мақсадида компания томонидан плацкарт қийматларини арзонлаштириш юзасидан ҳисоб-китобларда қатор пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 74
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 66
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 205
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 64
  • Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради 11 апр, 21:47 69
  • Яқин кунларда валюталар курси қандай ўзгаради? 09 апр, 18:39 187
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 2
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 21
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 51
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 37
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 88
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 99
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 269
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 198
  • Бўлимлар