«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:22
ЎЗO‘Z

Солиқлардан қочишнинг яна бир "схемаси" фош этилди

25 авг, 13:53 4 702 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқлардан қочишнинг яна бир "схемаси" фош этилди Солиқлардан қочишнинг кенг фойдаланилаётган яна бир “схемаси” фош этилди, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати.

Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ, дивидендлар юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида тақсимланадиган соф фойданинг ёки ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми ҳисобланади.

Аниқланишича, 2015-2017 йилларда 1 223 та корхона тақсимланадиган соф фойдаси бўлмасада 270,1 млрд сўмлик маблағларини дивиденд кўринишида ҳисоб рақамларидан ноқонуний тўлаб берган. Бунинг натижасида давлат бюджетига 36 млрд сўм солиқлар тушмаган.

Фойдаси йўқ ёки зарар билан ишлаётган юридик шахснинг дивиденд деб тўлаб берган маблағи жисмоний шахсларга моддий наф деб баҳоланиб, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ставкасида, агар юридик шахсларга тўланган бўлса, уларнинг бошқа даромадлари таркибига киритилиб солиққа тортилиши шарт эди.

Масалан, хусусий корхона эгаси фойдаси йўқ ёки балансида зарар бўлгани ҳолда 50 млн сўм маблағини дивиденд тўлови деб 10 фоиз ставкада солиқ тўлаб ҳисоб рақамидан олган бўлса, Солиқ кодекси талабида 22,5 фоиз ставкада 11,2 млн сўм солиқ тўлаши лозим эди.

Хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботларига таяниб, солиқ органлари Солиқ кодексининг 38-моддаси асосида охирги 5 йилда тўланган дивиденд тўловларини солиққа тортилишини камерал назоратдан ўтказмоқда.

Солиқ тўловчилар Солиқ кодексининг 31-моддаси талабида солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда йўл қўйган хатоларини мустақил равишда тузатиш ҳуқуқига эгалар.

Хабарингиз бор, Президентнинг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли фармони билан 2019 йил 1 январдан бошлаб дивиденд солиғи ставкаси икки маротабага камайтирилиб, 10 фоиздан 5 фоизга туширилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 52
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 60
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 114
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар