«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 18:31
ЎЗO‘Z

Марказий банк: Иқтисодиётдаги «долларлашув» даражаси камайтирилади

18 авг, 19:14 4 616 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк: Иқтисодиётдаги «долларлашув» даражаси камайтирилади 2018 йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Тижорат банкларининг Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервларини ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш тартиби ҳамда меъёрларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда Марказий банк ахборот хизмати.

Қайд этилишича, пул-кредит сиёсати инструментларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича босқичма-босқич амалга оширилаётган чоралар доирасида Марказий банк Бошқаруви томонидан мажбурий резервлар тартиби ва меъёрларига, жорий йилнинг 1 октябридан амал қилиниши кўзда тутилган ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан:
- мажбурий резервларни тижорат банклар томонидан жалб қилинган мажбуриятларнинг валютасидан қатъий назар фақат миллий валютада шакллантириш бўйича тартиб ўрнатилмоқда;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича меъёрлари бир хиллаштирилмоқда;

- юридик шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари учун мажбурий резервлар меъёрлари пасайтирилмоқда;

- чет эл валютасидаги депозитлар бўйича мажбурий резервлар учун нисбатан юқори меъёрлар киритилмоқда.

Ушбу ўзгартиришлар:
- миллий валютадаги депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг жозибадорлигини оширишга;

- иқтисодиётдаги “долларлашув” даражасини камайтиришга;

- банк тизимидаги ликвидликни тартибга солишда бозор механизмларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, иқтисодиётдаги инфляциянинг прогноз даражаси ва фоиз ставкалари динамикасидан келиб чиқиб, келгусида пул-кредит сиёсати таъсирчанлигини ошириш мақсадида унинг инструментларига Марказий банк томонидан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 206
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 128
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 0
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 73
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 30
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 106
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 87
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 71
  • Бўлимлар