«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:14
ЎЗO‘Z

27 ёшли келин қайнотасининг тегажоғликлари сабаб оиласи бузилиб кетгани ҳақида сўзлаб берди

09 янв, 20:26 7 789 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
27 ёшли келин қайнотасининг тегажоғликлари сабаб оиласи бузилиб кетгани ҳақида сўзлаб берди Фото: Google Images
Repost нашри қайнотаси мунтазам равишда тегажоғлик қилгани сабабли оиласига путур етган ўзбекистонлик 27 ёшли аёлнинг ҳикоясини эълон қилди. Аёлнинг шахсий маълумотлари унинг илтимосига кўра сир тутилади.

20 ёшимда ота-онамнинг хоҳиши билан турмушга чиқдим. Эрим билан тўйдан олдин беш марта учрашдик. Қариндошларим учун бу ҳатто керагидан ҳам ортиқ эди.

Улар ҳақиқий муҳаббат тўйдан кейин келишини, бир-биримизни оила қурганимиздан сўнг таниб олишимизни айтди. Уларнинг кўпчилиги таниган одаминг билан яшаш зерикарли, дейишарди. Афсуски, бизда кўпчилик инсонлар бир-бирини яхши танимай оила қурганлар кейинчалик бахтли яшаб кетади, деб ўйлайди.

Турмуш ўртоғим меҳрибон ва оилапарвар эди. Ўртамизда севги бўлмаса ҳам биз бир-биримизга ўзаро ҳурмат билан муносабатда бўлар эдик. Яқинларим оила учун бу етарли эканлигини, нолимаслигим кераклигини айтарди. Эримнинг оиласи катта эди. Унинг ота-онаси, акаси, униг хотини ва икки боласи—ҳаммамиз бир уйда яшардик.

Ўзбек жамиятида бундай катта оиланинг бир уйда яшаши нормал ҳолат, шунинг учун бундан ҳайрон бўлмаганман.
Оиланинг барча аъзолари билан муносабатларимиз яхши эди. Шу тарзда орадан уч ой ўтди. Кейин даҳшатли воқеалар бошланди.

Шок ҳолати
Кундуз пайти эрим, акаси ишда, болалар мактабда, қайнонам қўшниларникида бўларди. Уйда мен, овсиним Севара ва қайнотам қолардик. Уй катталиги учун ишимиз ҳам кўп бўларди. Аввалига қайнота қайнонамнинг хонасини овсиним ўзи йиғиштириб, мени у ерга киритмаслигига кўп ҳам аҳамият бермасдим.

Кунлардан бирида қайнотамнинг хонасидан ғалати овозлар чиқа бошлади. Эшик тирқишидан қайнотам ва овсинимнинг қилаётган ишидан шокка тушдим. Эшикни очиб, ушбу даҳшатли манзара гувоҳи бўлганимни билдиргим келмагани учун хонамга югурдим. Кўрганларимни ҳазм қилиш учун икки кун ўзимни касалга солдим.

Келганимга энди уч ой бўлган, уйимда юз бераётган ҳолатдан шок ҳолатида эдим. Кўрганларимни ҳазм қила олмасдим, миямга сиғдира олмасдим. Қолганларга нима деб, қандай қилиб айтишни билмасдим, чунки ҳеч ким менга ишонмасдида. Шундан сўнг мен ўзим учун қўрқа бошладим, қўрқоқ қизга айланиб қолдим. Ҳамма оила аъзолари кечки овқатни бирга тановвул қилаётганида дастурхондан биринчи туриб кетардим. Кундуз пайти эса қайнонамнинг ёнида бўлишга ҳаракат қилардим.

Бу дашатли воқеадан сўнг бир ой ўтди. Бир куни ваннахонани тозалаётганимда қайнотам кириб қолди. Мени мақтай бошлади, ўғли хотин танлашда янглишмаганини айтди. Қўрқувдан қалтираб кетдим, ҳеч нарса дея олмай жойимда қотиб қолдим.

У менга яқинлашиб, сочимни силай бошлади, «ёшроқ бўлганимда сенга ўзим уйланардим», деди.
Қўрқиб кетдим, югуриб уйдан чиқиб, қўшниларникига бордим. Улар нимадан қўрқиб кетганимни сўрашди, мен ҳовлида илон кўрганимни, энди уйга киришга қўрқаётганимни айтдим. Улар мени бир неча соат тинчлантиришди, эрим келгунича уларникида ўтирдим.

Рад этиш босқичи
Мен юз берган воқеалар ҳақида қолганларга, айниқса эримга қандай сўзлаб беришни билмасдим. Қайнотамнинг тегажоғликлари яна бир неча марта такрорланди. У кўпинча мени бурчакка тиқиб, турли жойларимга тегинар эди.

Мен ўзимни жуда ожиз ҳис қилардим, қайнотамга бўлган нафратим эса кундан-кун кучаярди.
Эрим сўзларимга ишонмаслигини тушунсам ҳам, унга ҳаммасини айтиб беришга қарор қилдим.

У жанжал кўтарди, ҳаммасини уни ота-онаси билан уриштириш учун ўйлаб топганга чиқарди.
Адолатсизликка чидай олмадим, ундан ваннахонага кузатув камерасини ўрнатишини талаб қилдим. Эрим бунга рози бўлди, ваннахонага камера ўрнаттирди.

Мен эримга ҳақлигимни исботлашни истардим. Кунлардан бир кун одатдагидек ваннахонани тозалаётган эдим. Эшик очиқ эди. Қайнотам кириб, менга тегина бошлади. Мен бу ҳолатдан даҳшатга тушдим, у аввал бундай қилиқлар қилмас эди.

Сирнинг очилиши
Кечқурун эрим ишдан қайтгач, ундан тезроқ кузатув камерасидаги тасвирларни кўришни сўрадим.
Тинмай йиғлардим, ундан нимадир қилишни илтимос қилардим.

Аҳволимни кўрган эрим видеони томоша қилди. Унинг ўша пайтдаги ҳолатини сўз билан таърифлаб бера олмайман. У ғазаб, ҳайрат ва қайғуга ботганди. Шу тариқа ҳеч нарса демай хонадан чиқиб кетди.

У икки соатдан кейин хонага қайтди ва отасини бундай ҳаракат қилишга мен мажбурлаганимни айтди. Менга уйланиб хато қилганини айтди.
‘Отамнинг айби йўқ, у бундай ҳаракатлар қиладиган ёшдан ўтган’, — деди у.

Бундай аҳмоқона оқловни мен ҳеч қачон эшитмагандим. Эримнинг мени тушунмаслигидан қўрсам-да, у ақл билан иш тутишига ишонгандим, лекин иборада айтилганидек, «олманинг тагига олма тушаркан».

Шундан сўнг бу уйдан иложи борича тезроқ кетиш кераклигини тушундим. Ҳали фарзандимиз йўқлигини омадимга йўйдим. Фақат ота-онам буни қандай қабул қилишидан хавотирда эдим. Лекин бу уйда ҳам ортиқ қола олмасдим.

Мен ҳаммасини ота-онамга айтиб бердим. Бахтимга улар менга ишонди, тўғри тушунди, уйга қайтишимни маъқуллади.
Ота-онам қудалари билан гаплашиб, ажрашиш жараёнини тезлаштиришни сўради.

Қайнонам ҳаммасидан хабар топгач, у бизнинг гапимизга ишонмади, жаҳл қилди. Шунда отам унга агар ажрим жараёнини тезлаштирмаса, бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳаммага гапириб, оилани бутун маҳаллага шарманда қилишини айтди.
Эрим гап-сўз болалаб кетишидан қўрқиб, ажрашишга рози бўлди. Биз қайтиб бу оила билан юз кўришмадик.

Мен ҳозир ота-онамникида яшаяпман ва қандолат фабрикасида ишлаяпман. Бўлиб ўтган воқеалардан ҳали ўзимга кела олмаяпман, шунинг учун турмушга чиқишга шошилаётганим йўқ. Бу сафар турмушга чиқсам ҳам, ота-онасидан алоҳида яшайдиган, мустақил фикрига эга инсон билан тақдиримни боғламоқчиман. Чунки биринчи турмушимдан олган психологик жароҳатим ҳали битгани йўқ.

Насиба, 27 ёш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 213
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 348
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар