«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:02
ЎЗO‘Z

Қандай гўшт соғлиқ учун хавфли?

07 янв, 18:08 4 596 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай гўшт соғлиқ учун хавфли? Фото: Getty Images
Нитратлар, тўйинган ёғлар, туз - кўринишидан қизил гўшт шифокорлар истеъмол қилмасликни тавсия этадиган нарсалардангина ташкил топган. Аммо уни тановул қилишдан ўзимизни тиёлмасак, қандай зарар кўрамиз ва айнан нима хавф остида қолади?

Сўнгги янгиликлардан бири дунёдаги барча гўшт истеъмол қилувчиларнинг иштаҳасини қўзғатди. Маълум бўлишича, қизил гўшт бизга исботлашга ҳаракат қилинган даражада зарарли эмас экан.

Аввалги тадқиқотлар натижаларини яна бир бор таҳлил қиладиган мунозарали ҳисобот бизни эҳтиёт бўлиш ва халқаро соғлиқни сақлашда қабул қилинган тавсияларга кўр-кўрона амал қилмаслик керак деган фикрга олиб келади — уларда рационда қизил гўшт миқдорини камайтиришга ундашарди.

Муаллифлар бир хулосага келишади: қизил гўштни истеъмол қилиш камайиши ҳаёт давомида саратон касаллиги ривожланишига қайсидир йўл билан таъсир қилиши ҳақида ишончли далиллар йўқ. Борлари эса жуда заиф.

Ушбу таҳлилда олти миллион кишининг касаллик тарихига асосланган 70та тадқиқот натижалари кўриб чиқилган.
Сўнгги йилларда эълон қилинган бир нечта илмий маърузалар гўшт ва қайта ишланган овқатлар зарарини сўроқ остида қолдирди.

2018 йилда олимлар ва сиёсатчилар нитрат ва нитритлардан қайта ишланган гўшт учун консервант сифатида фойдаланишга қарши кампания бошлашди, чунки бу кимёвий моддаларни саратон касаллиги билан боғлайдиган далиллар мавжуд эди.

Аммо Анжела Доуден бу масалани ўрганиб, нитрат ва нитритлар бошқа маҳсулотларда кўпроқ топилишини аниқлади.
Аслида европаликлар рационидаги нитратлар ва нитритларнинг 80 фоизи сабзавотлар орқали истеъмол қилинади. Бундан ташқари, баъзи ҳолларда нитратлар соғлиққа шунчаки ижобий таъсир кўрсатади — масалан, қон босимини пасайтиради.

Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Нитритлар ичак раки билан боғланувчи кансероген нитрозаминларга айланиши мумкин (инг. carcinogenic nitrosamines) ва бу ҳолат нитритлар аминлар — оқсилга бой озиқ-овқат таркибидаги органик бирикма билан реакцияга киришганда содир бўлади.

Гўштдаги нитрат ва нитритларнинг сабзавотлардагига қараганда кўпроқ хавфли бўлиши мумкинлигининг сабаби шунда.
Нитрозаминлар юқори ҳароратли пишириш пайтида юзага келадиган кимёвий реакцияларда ҳам ҳосил бўлади — бу ҳам сельдерейдан кўра колбаса ёки қовурилган мол гўшти кўпроқ зарар келтиришига урғу беради.

Натижада саратон хавфи бизнинг овқатимиз таркибига эмас, балки уни қандай тайёрлашимизга ҳам боғлиқлиги ойдинлашди. Бунда грилда ёки товада қовурилган қизил гўшт айниқса юқори хавф туғдиради.

Фото: Getty Images
Яхши янгилик шундаки, саратон хавфини камайтирадиган овқат тайёрлаш усулини танлашимиз мумкин — масалан, паст оловда пишириш. Ва бу бизнинг қўлимизда.

Бундан ташқари, озиқ-овқат таркибидаги зарарли таркибий қисмларни алмаштириш муҳим аҳамиятга эга. Тўйинган ёғлар кўплаб хасталиклар, шу жумладан юрак касалликларининг омили деб ҳисобланади. Тўйинган ёғларни шакар ва тозаланган крахмал билан алмаштириш орқали инфаркт хавфини камайтириш мумкин.

Ҳайвон ёғларидан ўсимлик мойига ўтишингиз мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тўйинган ёғларни кўп тўйинмаган ёғларга алмаштириш ҳар қандай сабабли ўлим хавфини 19 фоизга камайтиради.
Ушбу мақола фақат умумий маълумотни ўз ичига олади ва уни шифокор ёки бошқа соғлиқни сақлаш мутахассиси маслаҳати билан алмаштирмаслик керак.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 324
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 485
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 329
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 355
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар