«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 03:35
ЎЗO‘Z

Аёлдан аёлларга 10 маслаҳат: “Ўзингизни қўлга олинг!”

03 дек, 16:17 5 431 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Аёлдан аёлларга 10 маслаҳат: “Ўзингизни қўлга олинг!” 1. Ҳозирги кунда ўзаро суҳбатларда ёлғон қўшиб юбориш оддий ҳолга айланган. Афсус. Сизга арзимас кўринса-да, ёлғон қўшиб шеригингизга етказманг. Бу гуноҳ!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам "Ёлғонни ҳатто ҳазил ўрнида ҳам тарк этмагунича банда комил иймон келтирган бўлмайди" дедилар (Имом Аҳмад).

2. Суҳбатларингизда яқин инсонингиз бўлсин, хоҳ бегона бўлсин, туҳмат гап (хабар) эшитсангиз, жим турманг, асло. Туҳмат эканлигини етказинг ва нуқта қўйинг. Туҳмат сабаб қанча хонадонлар вайрон бўлган, дўстлик иплари узилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ҳам ривоят қилинган: "Кимки Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонса, туҳмат пайдо бўладиган ўринларга тушиб, ўзини фитнага солмасин".

3. Ғийбатдан тийилинг, буни бадали оғир.
Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирдиларки: “Меърож кечаси бир тўда инсонларни кўрдим, тирноқлари билан юзларини тимдалардилар ва ифлос нарсалар еярдилар". Жаброилдан: «Булар ким?” – деб сўрадим. Дедики: “Булар дунёда инсонларнинг гўштини еганлар, ғийбат қилганлардир!

4. Бидъат амаллардан қайтинг. Тавба қилинг. Ширк кечирилмайдиган гуноҳлардан. (Мушкул кушот, аза маросимларидаги бидъатлар, тўйларимизга кириб келган янги урф булган ва бўлаётган шариатга зид бидъатлар).

Шунинг учун ҳам Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки: «Динда янги пайдо бўлган нарсадан четланинглар, ҳар қандай янги пайдо қилинган нарса бидъат, ҳар бир бидъат залолатдир».

5. Хушмуомала бўлинг, аёлсиз ахир.
Аллоҳ таоло: “Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибрли ва мақтанчоқ кимсаларни суймас”, дея марҳамат қилган". ("Луқмон" сураси, 18-оят)

6. Тўй ва турли маросимларга борсангиз, қадри йўқ буюмлар ва тоғоралар эмас, китоблар олинг.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу Кумайлга: "Илм молдан яхшидир, у сени ҳимоя қилади, молни эса сен қўриқлашга мажбурсан, илм – ҳоким, мол маҳкумдир, илмни тарқатганинг сайин кўпайиб боради”, деганлар.

7. Омонатга ҳиёнат қилманг. Бир инсоннинг сизга ишониб айтган сири, ваъдани устидан чиқмаслик, вақтда, буюмда ёки пулда бўлсин, ҳар қандай омонатга хиёнат қилмаслик даркор.
«Ва албатта, Аллоҳ хоинларнинг ишини ўнгламас» ("Юсуф" сураси, 52)

8. Фарзандларингизга эътиборли бўлинг. Улар бизга Аллоҳ берган омонатлар. Ҳисобини беришимиз керак. Парвариш қилинган ниҳол мева беради. Икки дунё саодатига эришай десангиз, фарзандларингизни дунёвий ва диний илм олишларини таъминланг.

Исломга кўра, илм талаб қилишлик ҳар бир муслим ва муслима учун фарз бўлган амаллардандир.
Аллоҳ ўз Каломида марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур…”. (Мужодала, 11-оят).

9. Сериал кўрманг, ижтимоий-сиёсий янгиликларни кузатиб боринг, китоблар ўқинг ва зиё улашинг.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради”, дедилар. Илмга даъват қилиш учун бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак.

10. Тартибли таомланинг, рўза тутинг, парҳезлар қилинг. Хуллас, семизлик ярашмаган иллат.
Соғлом турмуш тарзини кун тартибингизга киритинг, вақтни қадрланг, ҳаракатдан тўхтаманг. Эртанги қиладиган ишларингизни режасини бугун ётишдан олдин қоғозга тартиб билан ёзиб боринг. Эртангиз унумли, фойдали ўтишига ҳисса қўшади. Яна озода, саришта бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва севинг!

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 56
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 216
  • Тарозида ўзгариш йўқ: озишда йўл қўйиладиган хатоликлар 12 апр, 10:29 126
  • Узоқ умр кўриш учун энг фойдали сабзавот қайсилигини биласизми? 09 апр, 10:27 373
  • Қайси маҳсулотлар умрни узайтиради? 06 апр, 16:46 290
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 58
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 52
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар