«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:35
ЎЗO‘Z

Нонвойнинг хотини бахтли-ю...

17 ноя, 20:15 4 096 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нонвойнинг хотини бахтли-ю... Битта оилада кетма-кет икки қиз дунёга келибди. Улардан сўнг укалари ҳам бор экану, ҳикоямиз шу икки опа-сингил ҳақида.
Иккиси ҳам бир-бирига ўхшаш, юриши, туриши, кийиниши икки томчи сувдек экану, характерлари бошқа-бошқа дунё экан.

Катта қиз масъулиятли бўлиб, уй ишларини ўзи бажариб қўяверар экан. Ота-онасининг сўзини сира икки қилмас экан. Синглиси эса шаддодроқ экан, опасига ҳамма ишларни юклаб қўйиб, ўзи дугоналарининг олдига чопар экан.

Катта қиз Пединститутга ўқишга кирибди. Ўша йилнинг ўзида биринчи совчи юборган нонвой йигитга турмушга чиқиб кетибди. Синглиси опасининг ишига қойил қолмаса ҳам ичини оғритмаслик учун ҳеч нима демабди.

Синглиси бир неча йил ҳаракат қилиб, ахийри ўқишга илашибди. Битирар-битирмас, танлаб-танлаб, охири ўқимишли инсонга турмушга чиқибди.

Бошида ҳаммаси жойида экан. Вақт ўтган сайин турмуш ўртоғи билан ораси бузила бошлабди. Иккиси ҳам мен ақллиман, дея баҳслашишаверар экан. Баъзи кунлари сингил ақлли бўлсангиз овқатингизни ўзингиз пиширинг, дея ишига нонушта тайёрламай кетиб қолар экан.

Вазият мураккаблашавергач, кекса онасининг юрагини сиқмай деб, маслаҳат олгани опасининг уйига борибди. Бу вақтда унинг битта ўғли, опасининг эса иккита қизи бор экан.

Опа-сингил саломлашиб, анча пайт турли мавзуларда суҳбатлашишибди. Опа ҳаётидан мамнунлигини, қизларига ҳам устоз, ҳам она эканини фаҳрланиб гапирибди. Синглиси қаердан гап бошлашни билмай турган экан, поччаси тандирдан янги узган нонларини олиб кириб, салом-аликдан сўнг яна иш билан ташқарига чиқиб кетибди.

Сингил поччасининг уст-бошини, опасининг кўйлакларини кўриб, ўзиники билан солиштирибди, ачинган бўлибди. Опа синглисининг ҳаётидаги келишмовчиликларни эшитиб, ҳайратдан ёқа ушлабди:
-Ўртада гулдек фарзандингиз, ўғлингиз бўла туриб-а?!

Кейин ўз ҳаёти, турмуш ўртоғи ҳақида ибрат учун гапира бошлабди. Танбеҳ берибди:
-Эркак киши аёл кишидан устун...

Сингил қошларини чимирибди:
-Мен ҳам олий маълумотлиман, битта кам, тилим қисиқ жойим йўқ.

Фақат ажрашсак, бола кимда қолади, шуни ўйлаяпман. Ҳали каръера қилишим керак.

Опа синглисини таний олмай, бақрайибди:
-Тавба! Нима жин урди, ёки кимлигингни унутиб қўйдингми? Бу нима гап? Эркак киши билан тенг бўлмоқчимисан?
-Ҳа!
-Бўлолмайсан! Ҳатто, поччанг ҳам мендан устун!
-Ўғилингиз йўқлиги учун ҳам шундай дейсизми? Ахир сиз ўқимишлисиз! Поччам бўлса...

Опа ортиқ тоқат қила олмабди. Ўзини босишга уринибди. Синглисини қўлларидан ушлаб:
-Нега устун дейсанми, жиннивой?

Битта устунлик томони борки, сен икта-учта диплом билан ҳам етиб ололмайсан. Бу эркакнинг намози аёлнинг намозидан кўпроқлигида! Битта эркакнинг гувоҳлиги иккита аёлнинг гувоҳлигига тенглигида. Ва охири, унинг розилиги билан саодатга эришишингда.

Ҳаётда қанчалик омадли бўлмагин, оилангда тинчлик бўлмаса, бир пул. Ҳақиқий бахтли аёл оилада ҳам, ишда ҳам ўз ўрнини топа билган аёлдир.

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 95
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 255
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 136
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 156
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 130
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар