«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 04:23
ЎЗO‘Z

Қандай сўзларни аёллар севган инсонидан эшитишни хоҳлайди? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

13 ноя, 00:30 7 782 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай сўзларни аёллар севган инсонидан эшитишни хоҳлайди? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ўзаро муносабатлар ҳақида гап кетганда, "тил" катта аҳамият касб этади. Масалан, нотўғри қўлланган ибора севгилингизни хафа қилиб қўйиши ёки бўлмаса, ҳаддан ташқари ортиқча мақтовлардан иборат бўлган гап унинг сизга бўлган қалб эшикларини қулфлаб қўйиши мумкин. Тўғри икки аёл ҳеч қачон бир хил бўлмайди. Яъни, биринчисига ёққан нарса иккинчисига ёқмаслиги мумкин ёки аксинча.

Аммо ҳозирда эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлган сўзларимизни ҳар бир аёл ўз севган инсонидан эшитишни чин дилдан хоҳлайди. Халқ орасида машҳур бир гап бор: "Аёллар қулоғи билан севса, эркаклар ошқозони билан севади". Ҳа, бу ҳақиқат!

Келинг энди аёлларга хуш ёқувчи сўзларга эътибор қаратсак.

1. Сен ҳақсан

Баъзида эркаклар аёлларга ён бериб, унинг ҳақлигини айтиб ўтса, ҳеч нарсани қўлдан бой беришмайди. Бу эса ўз навбатида икки инсон ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этади.

2. Сен ҳақиқатдан ҳам мафтункорсан

Оддийгина, аммо самарали. "Аёллар гўзал эканликларини эшитишни чин дилдан хоҳлашади" дейди New York шаҳридаги оилавий терапевт Мелисса Диварис Томпсон.
У шундай дейди: "Бу балки сиз учун саёз тушунча бўлиб туюлиши мумкин, аммо бу сўз чуқур маънога эга. "Сен мафтункорсан" деган гапни эшитиш одатда аёлларни ўзларига бўлган ишончини янада оширишга ёрдам беради".

3. Биз биргамиз

Кўпинча аёллар ҳар қандай вазиятда севган инсони ёнида бўлишини истайди. Бошига тушадиган қийинчиликларни биргаликда бартараф этишни хоҳлайди. Шундай пайтларда аёллар севган инсонининг олдида ўзларини хавфсиз ҳис қилишади.

4. "Агар нимадир айтгинг келса, доимо эшитишга тайёрман"

Инсоннинг қандайдир дарди бўлса, ҳаммага ҳам айтишни хоҳламайди. Фақатгина ишонган инсонига айта олади. Шу пайт у жуда ҳам севган инсонининг тасалли беришига муҳтож бўлиб қолади.

5."Сени тушунмайман. Аммо тушунишга ҳаракат қиламан"

Ҳақиқатгўй бўлинг! Сохталикдан йироқлашинг! Ҳар доим ҳам аёл киши нимани исташини тушунмайсиз, аммо тушунишга ҳаракат қилишингизнинг ўзи етиб ортади.

6. "Сенинг энг яхши хислатларингдан бири бу..."

Ҳар ким севишни, севилишни хоҳлайди. Севган инсонингиздан ўзингиз ҳақингиздаги ёқимли сўзни эштиш қанчалик завқ беришини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

7. Мен сени севаман

Осон, тўғрими? Лекин кўпчилик эркаклар бу сўзни чин дилдан чиқариб айтмайди. Аммо, аёллар ҳар куни эшитишни хоҳлаган сеҳрли сўз ҳам айнан-шу.
Буни унутманг қадди ва қадри баланд эркаклар!
сеҳрли сўз, аёллар, хуш ёқувчи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 182
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 215
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 336
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар