«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 06:50
ЎЗO‘Z

Биз қачон бахтли бўламиз?

09 ноя, 18:00 4 075 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Биз қачон бахтли бўламиз? Инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун муҳим туйғулардан бири муҳаббатдир. Муҳаббат деганда кенг маънода унинг турли кўринишлари айтилмоқда, фақат эркак ва аёл ўртасидаги эмас. Масалан она-бола ўртасидаги меҳр, қалин дўстлар орасидаги меҳр-оқибат ва ҳоказо.

Психологлар ёзишича, бизнинг ҳатти-ҳаракатларимиз, феъл-атворимиз ана шу муҳаббатга эришиш учун ёки кенгроқ олганда, тан олиниш, севилиш, меҳр қозониш учун бўлар экан. Баъзан ўша муҳаббатни моддий воситалар орқали қозонишга уринарканмиз. Масалан, қиммат машина миниш, данғиллама иморат солиш ва ҳоказо. Меҳр-муҳаббатни етарли дозада олиб турган киши хотиржам бўларкан.

Яна психологлар таъкидлашича, инсонга бахтиёрлик ҳиссини берувчи омил моддий нарсалар эмас, балки ўша меҳр-муҳаббат, дўстлик ришталари ва эътибор экан. Масалан, болаликдаги қалин дўстлар билан отамлашиш, сизни гўдаклигингиздан севиб эркалаган аммангиз ёки холангиз билан самимий суҳбатлашиш, бобонгиз ёки бувингиз ёнида ўзингизни яқин ҳис этиш — буларнинг ҳаммаси ўша муҳаббатга дахлдор, ич-ичингиздаги севиш ва севилиш, эъзозлаш ва эъзозланиш, кимгадир кераклилик, ардоқланиш ғаризаларини қондирар экан.

Ҳиссиётларсиз инсон ўзини кемтик ҳис қила бошлайди, нимадир етишмаётгандек бўлаверади. Қалбини тушкунлик қоплайди.

Шу маънода Эркин Аъзам қаламига мансуб "Анойининг жайдари олмаси" қиссаси асосида тайёрланган радиодрамани тинглаб, қалбимда ажиб ҳиссиётлар уйғонди. "Чантраморе" кинофилми ҳам шу китоб асосида олинган. Бу ҳикояда икки дўст ўртасидаги самимийлик, илиқлик, беғуборлик моҳирона тасвирланган.

Радиодрамани тингларканман, ичим тўлиб бўғзимга нимадир тиқилди, кўзимга ёш келди. Дарҳақиқат, ҳозирги тўкин-сочинлик даврида бизга энг етишмаётган нарса бу самимий муносабатлар, ўша кенг маънодаги соф муҳаббат, меҳр- оқибат, беғараз биродарлик бўлса керак.

Руҳиятимиздаги кемтиклик сабабини тўғри аниқламасак, ташхис қўймасак, ҳар қанча моддият билан қондиришга уринмайлик, барибир бахтиёр бўлолмаймиз. Замонавий дунёда энг кўп йўқотилган ва муштоқ бўлинаётган нарса ана шу самимий ва илиқ муносабатлар бўлса керак.

Ўзбек адабиётидан мен ўқиган нарсалар асосан ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларигача ёзилган асарлардир. Мустақилликдан сўнгги ўзбек адабиётига менсимайроқ қарардим. Эркин Аъзам каби бир қатор адибларнинг суҳбатини тинглагач, менда ўзбек замонавий адабиётига яна қизиқиш уйғонди. Иншоллоҳ, Эркин Аъзам, Аҳмад Аъзам, Хуршид Дўстмуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Исажон Султон ва бошқа кўп ёзувчиларнинг китобларини ўқимоқчиман.

Бемалол айтоламанки, Эркин Аъзамнинг ўша "Анойининг жайдари олмаси" жаҳон адабиёти дурдоналари қаторига қўшилишга арзийдиган даражада зўр ёзилган.

Севимли ёзувчимиз Эркин Аъзамга соғ-саломатлик, ижодига барака тилаб қоламан.
Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 159
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 118
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 137
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 117
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 122
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 0
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 173
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 133
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 167
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 247
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 212
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 177
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 244
  • Бўлимлар