«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:29
ЎЗO‘Z

Ижобат бўладиган дуо қандай бўлади?

23 окт, 13:53 13 732 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ижобат бўладиган дуо қандай бўлади? “Асло ёмон ният қилмайман. Лекин истаганим ҳеч қачон рўёбга чиқмайди. Мен ҳам истайман, атрофимдагиларнинг истагани бўлади, менинг истаганим бўлмайди. Мен ҳам фақат яхши ният қиламан, яхши нарсаларни ўйлайман. Кўпдан бери сўрайман, истайман, кутаман, лекин ҳеч нарса ўзгармайди! Энди исташ, умид қилишнинг маъноси қолмади. Дуо қилганда ҳам ижобат бўлишига ишонмайман. Чунки, ишончим қолмади. Ҳеч нарса қилишни истамайман, барибир бирор нимага эришолмайман”…

Бу каби саволларга кўп дуч келамиз. Умумий жавоб қилишни маъқул кўрдик.

Орзуларингиз нима учун рўёбга чиқмаганини ҳақида саволнинг жавоби ичингизда. Мақсадга элтувчи йўл (албатта, оқилона мақсад назарда тутиляпти) чин кўнгилдан дуо қилиб, мақсад учун ақл ва азм билан ҳаракат қилишга боғлиқ.

Қачон инсоннинг истагани амалга ошмайди, қачонки, керагини бажармаса, ўз ўрнида, ақл, басират, қатъий ҳаракат ва дуо билан хайрли нарсаларни сўрай олмаса. Буларнинг барчаси илм ва фаросатга тақалади. Аллоҳ ожиз қилиб қўйган мазлум боладек бўлмасак, ётган жойимизда йиғлаш билан ҳеч нарса ўзгармайди.

Атрофингиздаги истаган нарсасига эришаётганлар, агар имтиҳон сабабли ўткинчи бир ютуқ бўлмаса, мутлақо ўз ҳаракати ва илми билан истаганларига эришяпти. Биздан талаб этиладигани “Нега менда бўлмаяпти?!” деб эмас, “Мен қаерда хато қиляпман” дея хатти-ҳаракатларимиз ва дуоларимизга диққат қилишимиздир. Бунинг сабабини Аллоҳдан излаганнинг икки дунёси зулмат бўлади. Аллоҳ инсонга фақат ҳаракатларига яраша олишини буюрган. Менинг ҳаётимда ҳам жуда истасам-да, эришолмаганим бир дунё орзуларим бор.

Ишончим комилки, сизнинг истаганингиздан ҳам кўп улар. Бутун дунёга хитоб қилганим, лекин кучим етмаган, ожиз қолганим истаклар. Бўлмайди, чунки ҳаракатимда етарли қобилиятим йўқ. Моддий жиҳатдан имкониятим йўқ, қалбан кўриш фаросатим, қатъий ҳаркатим, ўзимни мажбурлашим йўқ. Аллоҳ сабабларга ўз ўрнида бош урган бандаларига муносиби билан жавоб беради. Шундай экан, нега бу ишлар бўлмаяпти, деган саволларга бош қотириш билан вақтни йўқотмаслик керак.

Инсон аввал эришганларига қаноат қилиб шукр ва сабрни ўрганиши керак. Кейин бир неча қадам олдинга юриш учун “Менинг мақсадларим нима? Буларни қандай аниқлаштираман? Мақсадларимга эришишнинг оқилона йўллари нима? Қилишим керак бўлган ишларни бажаришдан қўрқсам ҳам, қўрқувимни қандай енгаман?” дея ўйламоғи ва шунга қараб ҳаракат қилмоғи лозим. Бошқалар ҳафтада бир нечта китоб ўқиркан, биз йилда бир-иккита китоб ўқишга эринишимиз, ўқисак ҳам ишқий саргузаштлар тасвирланган китоблар билан кифояланишимиз бугунги кундаги энг катта муаммоимиз.

Ҳеч ким ўтирган жойида истар-истамас ҳаракат қилиш билан яхши натижага эришишни умид қилмасин. Вақтини беҳуда телевизор томошаси билан ўтказадиган, керагидан ортиқ уйқу билан овунадиган одам “Нега мен ҳеч нарсага эришмайман” демасин. Бундай саволни бериш учун инсон аввало ҳар бир сониясидан оқилона ва эҳтиёткорлик билан фойдаланган бўлиши керак.
Таржимон: Умида Адизова

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 324
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 485
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 329
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 355
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар