«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 21:03
ЎЗO‘Z

Хитойда фаолият юритаётган архитектор ҳамюртимиз билан суҳбат (фото)

18 окт, 22:00 4 424 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда фаолият юритаётган архитектор ҳамюртимиз билан суҳбат (фото) Ҳар доим хорижда ўқиш, малака ошириш, ишлаш тенгдошларимизнинг орзуси бўлиб келган. Бунинг учун нима қилиш керак? Шу каби саволларга жавоб топиш учун онлайн тарзда Хитойда фаолият юритаётган архитектор Тахмина Турдиалиева билан суҳбатлашдик.

Маълумот учун: Тахмина Турдиалиева Тошкент архитектура ва қурилиш институтида таҳсил олган. Талабалик йилларида (2012 йил) “Президент стипендианти” бўлган. Кўплаб республика ва халқаро танловлар ғолиби. Шу билан бирга, шахмат бўйича ФИДЕ халқаро тоифадаги ҳаками, «World Peace Initiative» халқаро ташкилоти ҳамда “Буюк келажак” экспертлар кенгаши аъзоси. Хозирда Хитойдаги “Cube Design Architects” халқаро архитектура компаниясида архитектор сифатида фаолият юритмоқда.

Тахмина яқиндагина Корея Республикасининг Пёнчанг шаҳрида ўтказилган “Bttter Together Challenge -2019” фестивалида иштирок этди. Бу йилги фестивал Жанубий Кореядаги 2018 йилги Олимпия шаҳарчасини “Тинчлик ва барқарорлик шаҳри”га айлантириш бўйича ғоялар танловига бағишланди. Танловда 60 мамлакатдан келган 500 нафар номзодлар орасидан Тахмина Турдиалиева 2 ўринни қўлга киритди.

- Тахмина аввало Кореяда бўлиб ўтган танловда ғолиб бўлганингиз билан табриклаймиз, танлов қандай ўтди?
- Ассалому алайкум. Ҳалиям Кореядан олган тассуротларим қувончи мени тарк этгани йўқ. Жуда кўп эсда қоларли воқеалар бўлиб ўтди, энг муҳими фестивалда совриндор бўлишим бўлди, албатта. Бу фестивал Кореядаги энг йирик фестиваллардан бири ҳисобланади. Бу фестивал доирасида бир нечта танловлар ўтказилди, асосийлари ижтимоий инноватор ҳамда архитектурага оид танлов, мен архитектура йўналишида иштирок этдим.

- Танловга тақдим этган лойиҳангиз ҳақида гапириб беринг.
- Лойиҳам номи “ Garden of Unification”- “Бирлашиш боғи” деб таржима қилсак тўғри бўлади. “Бирлашиш боғи” деб ном беришимга сабаб, ўша шаҳарнинг тарихи ва танловнинг умумий мавзуси бўлди. Танловнинг номи “Тинчлик ва барқарорлик шаҳри консепциясини яратиш”.

Шаҳарнинг тарихи шундаки, 2018 йилда Пёнчанг шаҳрида қишки олимпиа ўйинлари бўлиб ўтган, агар эсингизда бўлса. Шу қишки олимпиа ўйинларининг очилиши маросимида жуда муҳим тарихий воқеа бўлган: биламизки, Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида мажоралар бўлиб ўтган, шу мажороларни ҳал қилиш ва бирлашиш учун Шимолий ва Жанубий Кореянинг 200 нафардан ортиқ делегатлари Корея яриморолининг бирлашиш байроғи остида тўпланишган.

Лойиҳа устида ишлаётганимда ана шу воқеани қандайдир тарзда акс эттиргим келди. Шунда “Бирлашиш боғи”ни яратишга қарор қилдим. Умуман, тинчлик мавзуси менга ҳар доим яқин мавзу ҳисобланади, чунки медитация-ички хотиржамлик туйғуси машқлари билан 2014 йилдан буён шуғулланаман. Бунинг учун Таиландда тренинг ҳам ўтаганман. Шунинг учун ҳам, бу лойиҳа устида қизиқиш ва иштиёқ билан ишладим.

- Нима учун айнан боғ хаёлингизга келди.
- Тинчлик билан нима боғланиши мумкин, деб ўйладим ва шу қарорга келдимки, бир боғ ёки ўрмон бўлса. Нима учун?! десангиз боғ ёки ўрмонлар ичида сайр қилсангиз, хотиржамлик туйғуси сизни қамраб олади. Шунинг учун боғ тинчликка мос келган элимент деб ўйладим. Лойиҳамни кўрган бўлсангиз, ўртада катта боғ бор ва атрофида медитация ўтиш, тадбирлар ўтказиш учун майдончалар, бинолар бор.

- Тахмина янглишмасам бу сизнинг илк нуфузли танловингиз эмас, тўғрими?
- Тўғри, бу биринчи ютуғим эмас, 2018 йил декабр ойида “Turkistan Architects award” халқаро танлови ғолиби бўлдим. Энди бу ютуқлар ўзидан- ўзи келиб қоладиган ютуқлар эмас. Масалан, Кореядаги танловдан олдин мен яна иккита танловда қатнашган эдим, лекин унча муваффақиятли бўлмади. Нима демоқман, ютуқлар замирида меҳнат туради. Мен қўшимча лойиҳалар устида ишлаб, ана шу лойиҳаларни танловларга топшираман. Вақти келганда ғолиб бўламан, ҳамма нарсани ўз вақти бор, деб ҳисоблайман.

- Тахмина энди бироз тарихга қайтсак, сиз Тошкент архитектура- қурилиш институтини тугатгансиз, қандай қилиб Хитойга кетдингиз?
- 2013 йил Тошкент архитектура- қурилиш институтини битирганман, тўғри. Ундан сўнг Хитойга грант ютиб олиб, бу ерга магистратурада ўқиш учун келганман. 3 йил магистратурада ўқидим ва ўқиш давомида ҳар доим амалиёт ўтардим. Умуман олганда Хитойнинг таълим тизими жуда қулай, талаба ўзи хохлаган дарсларни танлаб, ўзи хохлаган вақтда дарсларга қатнаб, ўз вақтини ўзи бошқариши мумкин. Шу тизим эвазига менда амалиёт учун вақт бўларди.

- Нима учун Хитойда ишлашга у ерда қолишга қарор қилдингиз, архитектура бўйича Хитойдан нималарни ўрганиш мумкин?
- Магистратурани тугатиб, Хитойдаги “Cube Design Architects” халқаро архитектура компаниясига ишга кирдим, мақсадим бу ерда қолиш эмас. Чунки бу ерда яшаш осон эмас, ёлғизлик деган бир тушунча борки, сизни ҳар доим юртингиз томон шошилтиради. Шунинг учун, сўнгги вақтларда тез-тез Тошкентга боришга ҳаракат қилаяпман.

Энди хабарингиз бор, Хитой архитектура соҳасида жуда ҳам ривожланган. Ҳозир дунёдаги энг катта қурилиш майдони Дубай ва Хитойда. Шунинг учун ҳам, дунёдаги энг машҳур архитекторлар шу икки давлатда лойиҳалари билан иштирок этаяпти. Мен ҳам Хитойдан катта тажриба олишим мумкин.

Энг муҳими, ҳозир ўрганиб олаётган нарсаларим йирик-йирик лойиҳалар устида ишлаш. Бу ердаги лойиҳалар ҳажми энг ками 150-200 минг квадратдан бошланади. Йирик лойиҳалар устида ишлаш имконияти борлиги архитектор учун катта бахт, деб ҳисоблайман. Ўрганаётган нарсам: концепция яратиш. Икки йилдан буён шу ерда ишлаётган бўлсам, 25 тача лойиҳа яратдим, баъзиларини ўзим, баъзиларини жамоа билан ишладик. Ва икки йилда 25та лойиҳа қилиш бу- иш суръатининг тезлиги ҳисобланади, чунки бошқа давлатларда битта лойиҳа устида 2-3 ой ишланади. Биз Хитойликлар билан бу ерда битта лойиҳани бир ой ичида ишлаб чиқариб, концепциясини топширамиз.

Албатта, бу тезлик гоҳида чарчатади, шахсий ҳаётга вақтингиз йўқ, тенгдошларингиз билан учрашиб, вақтичоғлик қилишга имконият йўқ. Кўпинча, шанба-якшанба кунлари ҳам ишлашга тўғри келади. Лекин менинг ҳолатимда, бунақанги иш тарзи жуда яхши деб ўйлайман, чунки тезроқ тажриба орттириб олиб, тезроқ уйга қайтардим... (кулади) Шунақанги фикрлар билан ўзимни овутаман, тўғриси. Шунинг учун Хитойда ишлаш унчалик осон эмас, лекин жуда фойдали ва керакли тажрибани олса бўлади.

- Тахмина юртимизда бўлиб ўтган “Ўзбекистон-2035” халқаро форумида иштирок этгансиз, қандай лойиҳа билан?
- “Ўзбекистон-2035” форумида қатнашдим, тўғри. Форум учун презентация тайёрлагандим. Презентацияда стратегик таклифларим ўрин олган, яъни Ўзбекистон шаҳарлари, архитектураси қандай ривожланиши керак? деган саволга умумий стратегик концепция яратиб бердим. Бу нималардан иборат: Ўзбекистонда ҳозир биттагина марказий шаҳар бор, бу ҳам бўлса Тошкент, тўғрими?! Бу бизнинг ҳам марказий шаҳаримиз, ҳам пойтахтимиз ҳисобланади. Мени таклифим шундан иборат эдики, Ўзбекистонда бир нечта марказий шаҳарлар бўлиши керак.

Самарқанд ва Навоий шаҳарларини марказий шаҳар сифатида ривожлантириш лозим. Бу таклиф албатта, тадқиқот асосида қилинган. Ҳар бир шаҳарнинг ўз рейтинглари бор, рейтинглар кретерияларга асосланиб танланади. Қисқаси, шуларнинг ҳаммасини таҳлил қилиб, концепция яратдим. Ўзбекистон аҳолисини шаҳарма- шаҳар тўғри тақсимлаш чоралари айнан шунга боғлиқ бўлади. Ҳозир биттагина марказий шаҳар бор ва бутун Ўзбекистон аҳолиси шу ерга интилмоқда. Яна бошқа иккита шаҳар марказий шаҳар тариқасида ривожлантирилса, аҳоли ана шу марказий шаҳарларга ҳам интилади ва аҳоли тақсимланиши тўғри бўлади, деб ўйлайман. Қисқаси, концепциям шу ғояларни ўз ичига олган.

- Тахмина фейсбук ижтимоий тармоғига жойлаштирган расмларингизга қараганда жуда қизиқувчан ва бадиий тадбирларда ҳам анча фаолга ўхшайсиз.
- Фейсбукдаги расмларимни кўрган бўлсангиз, ҳар хил тадбирлардан олинган, чунки тугараклар қидириб юрадиган одатим бор. Бу нарса кичкиналигимдан бошланган, бунга ота- онам сабабчи. 5 ёшимдан шахмат ўйнаганман, 15 ёшимгача Осиё, Жаҳон чемпионатларига қатнашганман. Бундай тугараклар, машғулаотлар болани ҳар томонлама ривожлантиради. Бугун ҳам қўшимча машғулотларга бораман. Ва шундай қизиқишларим сабаб, 24 ёшимдан медитация қилишни бошлаганман. Буни ҳаммага тавсия қиламан.

- Хитойдаги Ўзбекистонлик ёшлар йиғилиб турасизларми? Қандай таомлар тайёрлайсизлар, нималар ҳақида кўпроқ суҳбатлашасизлар?
- Мен ҳозир Шенжен шаҳрида яшайман. Билишимча, бу ерда Ўзбекистонликлар йўқ. Шунинг учун ҳам ўзимни сал ёлғиз ҳис қиламан. Олдин Хитойнинг бошқа шаҳрида ўқирдим, у ерда ватандошлар билан энг камида, ойига бир маротаба йиғилиб, айланишларга чиқардик, таомларимизни пиширардик. Хуллас, вақтимиз чоғ ўтиши учун турли режалар тузиб, биргаликда амалга оширардик.

- Хитойда ўқиётган Ўзбекистонлик ёшларга қандай тавсиялар бера оласиз?
- Хитойда ўқиётган ёшларимизга ўзимни тажрибамдан келиб чиқиб маслаҳат берадиган бўлсам, кўпроқ амалиёт ўташи керак. Амалиётда билим ва малака янада ошади, бошқа ҳамма нарса ўз- ўзидан бўлиб кетаверади. Имкониятни қидириш керак ва ўша имконият кетидан кетиш керак.

- Zamin.uz сайти ўқувчиларига тилакларингиз.
- Zamin.uz сайтига таклиф учун раҳмат. Мухлисларига тилагим: ҳаётдан мамнун бўлиб, “бугун” билан яшанг, яъни бугун умримизнинг охирги кунидек яшасак, шундагина биз ҳар бир кунда бахтли инсон сифатида яшаймиз. Яна бир бор таклиф учун раҳмат, Хитойдан салом.

- Мазмунли суҳбатингиз учун сизга ҳам ташаккур.
Кумуш Пардаева суҳбатлашди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 194
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 296
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 158
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 279
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 146
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 0
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 0
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 1
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 2
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 6
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 117
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 42
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 61
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 150
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 45
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 30
  • Бўлимлар