«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 00:51
ЎЗO‘Z

Ҳар куни бодом есак, нима бўлади?

18 окт, 20:46 8 843 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳар куни бодом есак, нима бўлади? Бодом — энг фойдали ёнғоқлардан бири: унинг шарофати билан одам ортиқча вазндан қутулади, сочи қалинлашади, териси силлиқлашади. Энг муҳими — меъёрни унутмаслик керак. «Рамблер» бодом ҳақида муҳим фактларни келтириб, ушбу ёнғоқни ҳар куни ейиш қандай натижаларга олиб келиши ҳақида маълумот берди.

Қонда қанд миқдорини назорат қиласиз
Бодом таркибида магний бор. 50 г ёнғоқ мазкур минералга бўлган кунлик меъёрнинг ярми билан таъминлайди. У қонда глюкоза даражасини камайтиришга ҳамда инсулинга сезгирликни оширишга кўмаклашади. Статистикага кўра, тахминан 40 фоиз 2-тип диабетиклар магний танқислигидан қийналишади. Шу боис ушбу минералли биоқўшимчаларни қабул қилишга мажбур бўлади.

Соч қалин ва мустаҳкам бўлади
Бодом таркибида Е витамини бор. Унинг шарофати билан соч қалинлашиб, яхшироқ ўсади. У ҳатто калликдан қийналаётган одамларга ҳам ёрдам беради.

Хотира яхшиланади
Бодом таркибидаги альфа-линол кислота ва антиоксидантлар хотирага ижобий таъсир кўрсатади ҳамда депрессия ривожланишидан қутқаради.

Вазнни назорат қилади
Юқори калорияли бўлишига қарамай, бодом озишга кўмаклашади. 28 г бодом (14-15 дона) — 160 калорияга эга. Бу рухсат этилган кунлик меъёр бўлиб, турган-битгани фойда. Ёнғоқ таркибидаги ёғ сўрилмайди, негаки ҳазм қилувчи ферментлар унга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Ёнғоқда ёғ билан бирга клетчатка ҳам кўп бўлиб, у ошқозонда шишади ва узоқ вақтгача тўқлик ҳиссини сақлаб қолади.

Тери силлиқ ва таранг бўлади
Бодом таркибида «ёшлик витамини» — токоферол (Е витамини) ва марганец бисёр. Е витамини мимик ажин тушишининг олдини олса, марганец коллаген ишлаб чиқаришда етакчи.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 166
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 213
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 336
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 167
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 22
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 58
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 89
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 38
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 148
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 163
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 225
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 141
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 81
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 42
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 458
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 288
  • Бўлимлар