«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:08
ЎЗO‘Z

Мевадаги қанд жигар учун хавфлими?

04 окт, 00:05 3 012 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мевадаги қанд жигар учун хавфлими? Фото: «Ont.by»
Таомномада фруктоза ёки «мевадаги қанд» кўп бўлиши жигарнинг ёғни ёқиш қобилиятини камайтиради. Таққослаш учун: шунча миқдордаги глюкоза метаболизмга бунчалик таъсир кўрсатмайди, деган хулосага келишди Жослин диабет маркази (Бостон) тадқиқотчилари. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилди.

Демак, бир хил калорияга эга бўлишига қарамай, «диетик» фруктоза саломатликка глюкозадан кўра кўпроқ салбий таъсир ўтказар экан-да.

— Фруктоза жигарни ёғ тўплашга мажбурлайди. У таомномага кўп миқдорда ёғ қўшиш каби таъсир кўрсатади. Таомномада глюкоза миқдори кўпайса, жигарга ёғни ёқишга ёрдам беради ва шунга кўра соғлом метаболизмга эришилади, — дея таъкидлайди тадқиқот етакчиси, Гарвард тиббиёт мактаби профессори Рональд Кан.

Ҳайвонлар устида олиб борилган тадқиқотлар чоғида олимлар олтита турдаги парҳезнинг метаболизмга таъсирини таққослашди: кўп миқдорда фруктоза ва глюкоза, ёғ, шакар, кундалик таомнома кабилар ҳисобга олинди.

Мутахассислар, шунингдек, жигар ҳужайраларидаги ацилкарнитин даражасини ўрганишди. Жигар ёғни ёққанда улар ишлаб чиқарилади. Юқори ацилкарнитинлар даражаси ёмон ҳисобланади. Негаки бу жигарда кўп ёғ ёқилаётганини англатади. Кўп ёғ ва фруктозали парҳезда сақланган жониворларда ушбу модда концентрацияси юқори чиққан. Ёғни ёққанда глюкоза ёрдамчи таъсир ўтказиши тасдиқланди.

Олимлар, шунингдек, CPT1А ферменти фаоллигини ҳам назорат қилишди. Мазкур ҳолатда, у қанча кўп бўлса, шунча яхши — митохондрия ёғларни ёқиш бўйича вазифасини тўғри бажараётганига ишора қилади. Тадқиқотчилар, ёғ ва фруктоза даражаси юқори бўлган таомномада CPT1А кўрсаткичи пастлигини, митохондрия эса керакли тартибда ишламаётганини аниқлашди.

Тадқиқот натижалари билан батафсил «Cell Metabolism» журналида чоп этилган мақолада танишиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 182
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 215
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 336
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар