«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:58
ЎЗO‘Z

Эринчоқ дўмбоқлар учун озишнинг энг осон усули

28 сен, 20:02 5 496 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эринчоқ дўмбоқлар учун озишнинг энг осон усули Фото: «Яндекс»
Мушак массасини ошириш, қонда қанд миқдорини барқарорлаштириш орқали хушбичим бўлишга ёрдам берадиган ичимликлар мавжуд. Уларни ухлашдан олдин мунтазам ичиб юрсангиз, бир неча килограмм ортиқча вазндан қутулишингиз мумкин, деб ёзади «Хабар» нашри.

Тунига бир стакан илиқ ёки хона ҳароратидаги сутни ичиб ётиш фойдали. Ушбу ичимлик таркибидаги триптофан ва кальций яхши ухлашга ёрдам беради. Маълумки, уйқуга тўймаслик ёғ тўқимаси ортишига олиб келади. Устига-устак, сут оқсили мушак массасини мустаҳкамлайди.

Қомати расо бўлишга уйқуга ётишдан олдин бир стакан узум шарбати ичиш кўмаклашади. Ўсимлик меваси таркибида ресвератрол бор. Ушбу табиий фитоалексин оқ ёғни қўнғир ёғга айлантиради: у эса қувват олиш учун организм томонидан сарфланади.

Ортиқча вазнга қарши курашишда яна бир ичимлик кефир ҳисобланади. Унинг ферментланган пробиотиклари ичаклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Натижада ҳазм қилиш, витамин ва минераллар сўрилиши яхшиланади. «British Journal of Sports Medicine»нинг ёзишича, кефир уйқуни яхшилайди ҳамда машғулот самарадорлигини оширади.

Озишга ёрдам берувчи ичимликлар рўйхатига экспертлар мойчечак чойини ҳам киритишди. У тез ухлаб қолишга кўмаклашади, чунки организмда глицин нейротрансмиттер даражаси кўпаяди ва қонда қанд миқдори барқарорлашади. Буларнинг бари вазн ташлашга ёрдам беради.

Шубҳасиз, озиш учун универсал ичимлик оддий сув саналади. У алмашинув жараёнларини тезлаштиради: бу келишган қад-қомат учун ниҳоятда зарур. Тунига сув ичиб ётиш уйқу вақтида тикланиш самарадорлигини кучайтиради. Фақат меъёрни унутмасангиз бўлгани. Тунда ҳаддан ташқари кўп сув ичиш тавсия этилмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 215
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 352
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 170
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар