«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 22:05
ЎЗO‘Z

Қайси совун яхши — қаттиқми ёки суюқ?

13 авг, 16:04 5 113 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қайси совун яхши — қаттиқми ёки суюқ? Фото: «VistaNews»
Қаттиқ ва суюқ совун турли технологиялар бўйича ишлаб чиқарилади, шу боис улар консистенциясига кўра фарқланади. Яна хусусиятига кўра ҳам муайян фарқларга эга. Гарчи бу маҳсулотларни бир-бирининг ўрнига ишлатиш мумкин бўлса-да, кимгадир кўпроқ суюқ, яна кимгадир қаттиқ тури мақбул. Қуйида суюқ ва қаттиқ совунлар ўртасидаги фарқ, уларнинг плюс ва минус томонлари ҳақида билиб оласиз.

Қаттиқ ва суюқ совуқ турлича таркибга эга, бундан уларнинг консистенцияси ҳам дарак бериб турибди. Қаттиқ совун — табиийроқ маҳсулот, уни турғун хом ашёдан тайёрлашади, шу боис унинг таркибида консервантлар ва синтетик моддалар йўқ. Шунга кўра у тери учун хавфсизроқ, дейди экспертлар. Суюқ совун таркиби табиий ва синтетик бўлиши мумкин — ҳаммаси таркибий қисмларига боғлиқ.

Суюқ ва қаттиқ совун нимадан тайёрланади?
Қаттиқ совун ишлаб чиқаришда натрий тузи, ҳайвон ва ўсимлик ёғларидан фойдаланилади.
Суюқ совун турли йўллар билан ишлаб чиқарилиши мумкин.

1. Табиий таркибий қисмлардан (ишқор, ўсимлик ёғи ва ҳайвон ёғлари). Таркибига кўра бундай совун бўлаклисига яқин, фақат совунланиш учун натрий эмас, калий тузи қўшилади.
2. Анион юзаки-фаол моддалар, масалан, пальма, шакарқамиш.
3. Катион синтетик. Тери ўта таъсирчан бўлса, совуннинг бу тури аллергик реакция бериши мумкин.

Шунингдек, суюқ совунга кўпинча терини намиқтирувчи таркибий қисмлар қўшилади (гиёҳлар экстракти, глицерин ва ҳоказо).

Қаттиқ ва суюқ совун ўртасидаги асосий фарқ нимада?
Суюқ совун нейтралга яқин рН га эга бўлиб, терини қуритмайди (гап фақат табиий суюқ совунга тааллуқли). Агар унинг таркибида синтетика ва консервантлар кўп бўлса, терига салбий таъсир кўрсатиши ва аллергия чақириши ҳеч гап эмас.

Қаттиқ совун табиийлиги билан ажралиб туради, бироқ асосий таркибий қисми — натрий тузи туфайли у ҳам терини қуритиб юбориши мумкин. Бошқа томондан, қаттиқ совунда микробга қарши курашувчанлик хусусияти юқорироқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 195
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 299
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 159
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 280
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 146
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 11
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 281
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 225
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 73
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 119
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 267
  • Бўлимлар