«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:45
ЎЗO‘Z

Нима учун ҳар куни етарли миқдорда ёғ истеъмол қилиш муҳим?

25 июн, 21:45 3 570 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нима учун ҳар куни етарли миқдорда ёғ истеъмол қилиш муҳим? Фото: Depositphotos
Организмимиз – тартибга солинган механизм. У ўзига зарур нарсани доимо билади. Агар рационда сизга бирор нима етишмаса, у буни албатта кўрсатади.

Ёғларнинг аёллар учун фойдаси
Кўпчилик ҳозир ҳам ёғни рациондан чиқариб ташлаш зарур деб ҳисоблашади, ахир айнан у семиришга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ бу фикр тўғри эмас.

Ёғлар бошқа элементлар каби организм учун зарур. Takprosto.cc таҳририяти организмда ёғ етишмаслигини кўрсатадиган 10 та асосий белгиларни тайёрлади.

Ёғ етишмовчилигининг белгилари

Доимий очлик ҳисси
Айнан ёғлар очлик ҳиссини назоратда ушлашда ёрдам беради. Унинг ўртача миқдори келаси сафар ортиқча еб юбормасликда ёрдам берадиган ёқимли тўқликни ҳис этишда қўл келади.

Кўпчилик ўзини очлик билан қийнаб, кейин чидай олмаганидан ортиқча овқат истеъмол қилгани учун оза олишмайди. Кейинчалик цикл ҳар сафар такрорланаверади. Ёғларнинг организм учун фойдаси шундаки, у қондаги глюкоза миқдорини ушлаб туради, бу эса озишга катта таъсир кўрсатади.

Ҳатто оз миқдордаги ёғ ҳам сизга овқатни камроқ истеъмол қилишда ёрдам беради.

Рангсиз, қуруқ тери
Соғлом одамнинг юзи соғлом ялтираб туриши керак. Қуруқ тери организмга фойдали ёғлар етишмаётганини билдиради. Рационингизга бироз ёнғоқ, балиқ мойи ва авокадони киритинг. Бир ҳафтадан кейин ғаройиб натижага гувоҳ бўласиз.

Кучсиз тирноқ ва сочлар
Бу муаммо аёллар учун, айниқса, қўрқинчли. Ахир айнан чиройли соч ва тирноқлар ўзимизни гўзал ва жозибадор ҳис этишда ёрдам беради.

Рациондан ёғларни бутунлай чиқариб ташлайдиган парҳезлардан эҳтиёт бўлинг. Бундай парҳез ёрдамида озиш мушкул, сочлар ва тирноқлар гўзаллигини эса бир неча ҳафтада йўқотиш мумкин.

Совқотиш ҳисси
Ҳатто жазирамада ҳам совқотяпсизми – хавотирланинг. Бундай белги иссиқлик алмашинувингиз жиддий бузилганини билдиради. Ахир айнан ёғлар организмдаги иссиқликни ушлаб туришда ёрдам беради.

Тезда чарчаш
Агар тезда чарчаб қолсангиз, эрталабдан ҳолсиз юрсангиз, қонингиздаги глюкоза даражаси доимий ўзгаришини англатади. Айнан ёғлар глюкозанинг барқарор даражасини сақлашда ёрдам беради.

Хотиранинг ёмонлашуви
Ҳамма нарсани унутиб қўйяпсизми? Кунига қанча ёғ истеъмол қилишингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Миямиз фаолияти кўпинча овқатдан олинадиган ёғлар миқдорига боғлиқ бўлади. Ёғ миқдори паст бўлган парҳез туфайли нафақат хотира, балки эътиборни жамлаш ҳам ёмонлашади.

Ғазабланиш ва депрессия
Илгари умуман ишингиз бўлмаган нарсалар сизни аччиқлантиришни бошладими? Кўпинча сабабсиз сиқиласиз ва хафа бўласизми? Бунинг сабаби, албатта, зўриқиш, уйқунинг етишмаслиги ва ҳаётдаги тартибсизликлар туфайли бўлиши мумкин. Бироқ кўпинча бу каби белгилар ёмон овқатланиш туфайли пайдо бўлади.

Одам учун ёғларнинг фойдаси бир неча жиҳатлар тўпламида намоён бўлади. Ёғларсиз организмимиз ва руҳиятимиз нотўғри ишлашни бошлайди.

Кўриш қобилиятининг ёмонлашуви
Кўриш қобилияти йўқотилишининг энг кенг тарқалган сабаби макуляр дегенерация пайдо бўлишининг олдини олиш учун ҳар куни омега-3 ичиш керак. Балиқ мойи нафақат тирноқ, соч ва терини яхши ҳолатда ушлаб туради, балки ўткир кўриш қобилиятини ҳам сақлайди.

Бўғимлардаги оғриқлар
Бу белги артрит ривожланишининг илк қадами бўлиши мумкин. Эҳтимол бу ном сизни қўрқитмас, бироқ у ҳаёт сифатини сезиларли даражада ёмонлаштирадиган ёқимсиз касаллик.

Фойдали ёғларни истеъмол қилиш артритнинг аъло профилактикаси бўлади. Бундай ёғлар зайтун, кокос мойлари, сардина, тунец балиғи ва ёнғоқларда бўлади.

Организмимиз жуда ақлли ва тўғри ташкиллаштирилган. Фойдали моддаларнинг етишмаслиги жуда аниқ намоён бўлади. Энг муҳим – бу белгиларни ўз вақтида сезиш. Организмингизга қулоқ солинг ва унинг ҳолатига эътибор беринг. Ана ўшанда гўзал ва соғлом бўласиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 97
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 261
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 172
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 384
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар