«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:38
ЎЗO‘Z

Кўзингизни ранги феъл-атворингиз қандайлигини айтиб беради

06 сен, 08:58 10 972 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кўзингизни ранги феъл-атворингиз қандайлигини айтиб беради Кўзларни бекорга «қалб ойнаси» деб аташмайди. Зеро улар биз ҳақимизда сўзлардан ҳам кўпроқ маълуморт беришга қодир.

Тўқ рангдаги кўз эгалари ўзига ишонган ва кучли, оч ранглилар эса кўпроқ камтар, уятчан бўлишар экан.

Қора кўз—бу жуда энергетик инсонлар демакдир. Ўзига жуда талабчан, тинч турмайдиган, ҳис-туйғуларга берилувчан бўлишади. Улар фақатгина ўзларига эмас, балки атрофдагиларга нисбатан ҳам талабчан бўлишади. Шунинг учун ҳам кўпинча улар орасида келишмовчиликлар, тушунмовчиликлар ва кичик жанжаллар бўлиб туриши эҳтимоли мавжуд. Йўқ жойдан арзимаган нарсага аразлашишга мойил. Жуда таваккалчи, серҳаракат инсонлар тоифаси. Диққат марказида бўлишни хуш кўрадилар ва қарорларни тезда қабул қиладилар. Афсуски, шу сабабли қабул қиладган қарорлари кўпинча нотўғри бўлиб чиқади.

Жигарранг кўз — ушбу рангдаги кўз эгалари инсонни ўзига тортувчи, ақлли, ҳис – туйғули бўлишади.

Тўқ жигарранг —ўзи кўринганидек жанжалкаш, аммо барча аразларни тезда унутувчан бўлган инсонларга хос. Улар таваккалчидирлар. Атрофдагилар билан тез чиқишиб кетадиган, хушмуомала бўладилар. Бирор нарсани севсалар бир умрга, ёки аксинча бирор нарсадан нафратлансалар ҳеч қачон унутмайдилар. Ранг қанчалик тўқ бўлса, ушбу хислатлар ҳам шунчалик кучли бўлади.

Оч жигарранг кўз эгалари (ёнғоқранг) ҳамма нарсани ҳам ўз кучлари билан ҳал қила олмайдиган (ранг қанчалик оч бўлса ушбу сифат кучлироқ бўлади), орзуларга берилувчан, хомхаёл инсонлар бўлишади. Бирдамликка ва тинчликка интилувчан, меҳнатни жуда севадиган, серҳаракат тоифа. Бу турдаги одамларга бемалол ишониш мумкин. Ҳеч қачон ишончни поймол қилишмайди. «Ёнғоқранглилар» – мустақил бўлишни севишади. Биров уларга қандайдир озор берадиган бўлса анчагача эсдан чиқаришмайди, яъни «қора хотира» жуда яхши фаолият кўрсатади

Яшил кўз — жуда доно, айни пайтда ювош ва кам ҳаракат тоифа. Ўз атрофларида катта суҳбатдошлар доирасини йиғишлари ва уларни чин дилдан эшитишлари бошқаларни ушбу инсонларга яқинлаштиради. Олдига қўйган мақсадларини доимо охиригача амалга оширмасдан қўйишмайди. Севгида ҳам, дўстликда ҳам бирдек. Яшил рангдаги кўз эгалари- олдига қўйган мақсадларига қаттиқ ҳаракат қиладиган, принципиал, жуда ҳам тартибли бўлишар экан. Барча нарсани охирига етказиб, маромига қўйиб бажаришни хуш кўришади. Атрофдаги нарсаларга ҳақиқий реал кўз билан қарашади. Қийинчиликлардан умуман ҳадиксирашмайди, ҳаётда ўзларига ва бошқаларга талабчан бўлишгани сабабли, ҳаётдаги жуфтларини топишлари кўп вақт талаб этади. Аммо севган инсонини бениҳоя қадрлайдилар. Ишончли дўст ва яхши ҳамсуҳбат.

Кул ранг — ҳаётга реал кўз билан қарайдиган, содир бўлаётган ҳодисани яхши ҳис қила оладиган инсонлар. Меҳнаткаш, яхши маслаҳатдош, сабрли, муаммоларни ўз вақтида ҳал қиладиган туркум вакиллари. Адолатсизликка умуман тоқатлари йўқ, ҳаётда кўпинча бир марта севадилар ва бу севги юракларида бир умр муҳрланиб қолади. Душманларига нисбатан ўта қаттиққўл ва тажовузкор бўладилар. Кул ранг кўзлилар ҳақиқий меҳнатсеварлар, зеҳни ўткир инсонлар. Бунчалик юқори даражадаги зеҳн соҳиби бўлишларига қарамасдан интуиция ривожланмаган бўлар экан. Турли хил муаммоларни пайдо бўлиши биланоқ тезда бартараф этишга тиришадилар. Бундай рангдаги кўзли шахслар ҳалол, ҳалолликни хуш кўрувчи, меҳрибон ва ишончли одамлар.

Ҳаво ранг кўз соҳиблари — орзуларга берилувчан, романтик, ҳис- туйғуси кучли инсонлар. Уларда ҳам «қора хотира» яхши ишлайди, кўз ёшлар билан уларни кўнглини юмшатиб ёки алдаб бўлмайди. Барчани юракка яқин оладилар, мақсади сари жон – жаҳди билан ҳаракат қиладилар. Ювош, аммо бир хилликни умуман ёқтиришмайди, севги бобида ҳам худди шундай хилма – хилликни хуш кўрадилар. Рассомлик, ҳайкалтарошлик, актёр, ёзувчилик ва бошқа соҳаларда ҳам ғоят иқтидорли бўладилар.

Тўқ-ҳаво ранглилар — меланхолияга мойил, кайфияти беқарор, инжиқ инсонлар тоифасига киради.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 324
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 485
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 329
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 355
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар