«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:24
ЎЗO‘Z

Солиҳ дўст

06 авг, 10:57 10 847 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиҳ дўст Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан: “Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир” (“Шуаро” сураси, 100-101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:

“Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:

– Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку! - дейди. Шунда унга:

–У дўзахда, - дейилади. Шунда ҳалиги киши:

– Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти, - дейди.

Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:

– Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?! - дейдилар.

– Йўқ, - деб жавоб берилади.

– Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими? - дейдилар.

– Йўқ, - дейилади.

– Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими? - дейдилар.

– Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди, - дейилади.

Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва “Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак, дейдилар. (“Шуаро” сураси, 100-102-оятлар).

Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар...

Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан “Эй Роббимиз, дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз”, деб сўрашади! Аллоҳ таоло: “Дўзахга боринглар, юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар”, деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар” дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир!

Аллоҳ бизларни Жаннатда жам бўладиган дўстлардан қилсин.

Ўзи биз учун энг хайрли деб билган олийгоҳларда манфаатли илм олишимизни насиб қилсин!
Ибн АҚЛ

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 88
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 372
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар