«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:32
ЎЗO‘Z

Уйланганлар уйланмаганлардан қанчалик соғлом бўлиши маълум қилинди

18 июн, 00:15 6 057 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уйланганлар уйланмаганлардан қанчалик соғлом бўлиши маълум қилинди Уйланганлар ва уйланмаганлар ўртасидаги фарқ нимада экани хусусида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Албатта, уларнинг оила қурган ёки қурмаганлигида. Аммо, Карнеги-Меллон университети руҳшунослари шу икки тоифа инсонларнинг яна бир жиҳатини ҳам аниқлашди. Уйланганлар уйланмаган эркакларга қараганда соғломроқ бўлишади, дейишмоқда тадқиқотчилар. Олимларнинг фикрича, оилали эркакларнинг стресс гормони кортизол даражаси оила қурмаган ёки ажрашганларга нисбатан пастроқ бўлади. Илмий изланиш натижалари Psychoneuroendocrinology журналида эълон қилинди.

Тадқиқотчилар уч кун мобайнида ҳар 24 соатда 21–55 ёшдаги 572 нафар кўнгиллиларнинг сўлагидан намуналар олишди. Никоҳда бўлган иштирокчиларнинг кортизол миқдори бошқаларникидан пастроқ эди. Олимлар, шунингдек, кўнгиллиларнинг кортизоли даражаси қанчалик ўзгаришини ҳам текширишган. Одатда, кортизол эрталаб юқори бўлади ва кун давомида пасая боради. Оилалиларда бу жараён тезроқ юз беради. Бу эса, юрак хасталиклари эҳтимоли камайиши ва саратон хасталигига учраган беморларнинг ҳам кўпроқ яшашига сабаб бўлади.

Кортизол даражаси стресс, асаббузарлик каби кўнгилсизликлар туфайли ошади. Бу ўз навбатида вақти келиб турли хил салбий оқибатлар, хусусан, бош мия хужайларининг кичрайиши, асабий бузилишлар кабиларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, тадқиқот натижасига кўра, уйланмаган инсонлар асаббузарликни оилаларга нисбатан оғирроқ кечиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 101
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 264
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 174
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар