«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:13
ЎЗO‘Z

Бизларга ким ҳаёт берди?

14 апр, 17:50 5 463 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бизларга ким ҳаёт берди? Аллоҳ таоло бундай дейди: “(Эй Муҳаммад): Сиз: "Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантиради? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқаради? Ишнинг тадбирини ким қилади?", денг. Улар, албатта: "Аллоҳ", дерлар. "Тақво қилмайсизларми?" денг” (“Юнус” сураси, 31-оят)

Аввалда ҳам бир неча бор такрорланганидек, араб мушриклари Аллоҳнинг борлигини инкор этмас эдилар. Улар Аллоҳнинг шериги бор, деган ақидалари билан йўлдан озган эдилар. Улар Аллоҳ тўғрисида нотўғри тасаввурда эдилар. Чунки улар эътиқодда Парвардигор ҳақидаги илоҳий таълимотларга эмас, ўз тушунчаларига суянишарди. Ҳолбуки, инсон тушунчаси комил эмас, ўзгариб туради. Шу боисдан ҳам араб мушриклари қўллари билан ясаб олган бут ва санамларни кичик худо санаб, уларга ибодат қилишар ва булар катта Худо ҳузурида бизга шафоатчи бўлади, деб ишонишар эди. Ўтган оятда уларнинг бу эътиқодлари бузуқ экани баён қилинди, энди ҳушларини жойига келтиришга, ўйлаб кўришга чақирилади; хатоларини тўғрилашга уринилади. Эй мушриклар, айтингларчи?! “Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантиради?” .Оддий, аммо тадаббурга чорловчи савол.

Инсон ҳаёти давомида Аллоҳ берган ризқ билан тирик. Бусиз у яшай олмасди. У ризқнинг келиб чиқишига, ризққа айланиш жараёнига бир разм солсин. Буларнинг ҳеч бирини ўзи ҳам, бошқа бирор зот ҳам қила олмаслигига аниқ ишониб етади. Оч қолган одам бир бурда нон тутган шахсга етти эгилиб таъзим қилади. Умр бўйи уни мадҳ этиб юради. Аслини олганда, ўша шахс Аллоҳ берган ризқнинг бир бўлагини оч қолган кишига етказди, холос. Ўзи уни йўқдан бор қилмайди. Шундай бўлса ҳам, бир парча нонни олган шахс берган шахсдан чексиз миннатдор бўлади, мақтовлар айтиб, умр бўйи эсдан чиқармай юради. Ҳолбуки, ҳақиқий шукрни Аллоҳга қилиши керак эди. Чунки ҳақиқий ризқ берувчи Аллоҳдир. У фақат оч қолгандагина эмас, балки ҳар вақт, ҳар қандай ризқни ато этгувчидир. Шу боис, инсон умрини доимо ризқ етказиб тургувчи Зотга шукр қилиб ўтказиши керак. Шукр эса, Унга иймон келтириш ва ибодат қилиш билан бўлади. Афсуски, кўплар араб мушрикларига ўхшаб, бу ҳақиқатни унутиб қўяди. Аммо ушбу оятдаги: "Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантиради?" деган савол ҳамманинг кўзини очиши керак. Ундан кейин яна бир шунга ўхшаш-кўзни очувчи, ақлни ростловчи савол келади. Эй мушриклар, айтингларчи, "Қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким?". Ўзингизми ёки бут-санамларингизми? Ундан ҳам бошқа нарсалар бўлса, айтаверинг! Қулоқ ва кўз инсонга берилган энг буюк неъматлардандир. Бу неъматларнинг қадрини эслатиб туриш учун Аллоҳ таоло баъзи бандаларини эшитиш неъматидан, баъзиларини кўриш неъматидан маҳрум қилиб қўяди. Ана ўшаларга ҳеч ким на эшитиш қобилиятини ва на кўриш қобилиятини бера олмайди.

Бу борада мақтаниб, оламни бузаётган инсоннинг қилган иши бор-йўғи кейинчалик пайдо бўлган баъзи ҳолатларни тузатиш йўли билан эшитиш ёки кўришни бир оз яхшилашга сабаб бўлди, холос. Буни ҳам Аллоҳ берган ақл ва билимни ишга солиб, амалга оширади. Лекин дунё олимларининг ҳаммаси тўпланиб, ҳозиргача битта қулоқ ёки кўз ясай олганлари йўқ. Ясай олмайдилар ҳам. Аммо эшитиш ёки кўришни яхшилайдиган фалон асбобни яратдик, деб мақтанишлари оламни олади, ўша асбобларнинг баҳоси ҳам оз эмас. Аммо дунёдаги барча махлуқотларга инъом этилган эшитиш ва кўришнинг ҳақиқий эгаси кимлигини бир тафаккур қилиб кўрсалар, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким эмаслигини англаб етадилар.

Эй мушриклар, айтингларчи: “Тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқаради?”. Ушбу ояти карималар нозил бўлаётган даврдаги одамлар тушунчаси бўйича, ўсиб-ҳаракатланиб турган нарсалар тирик, ҳаракатсиз, ўсмай турган нарсалар ўлик ҳисобланар эди. Ана шу тасаввурга биноан қадимги тафсирчиларимиз “ўликдан тирикни чиқариш”га тухумдан қушни, уруғдан ўсимликни, данакдан дарахтни чиқаришни ва шунга ўхшаш ҳолатларни мисол қилиб келтирганлар. Дарҳақиқат, тухум жонсиз нарса, аммо ундан мукаммал бир қуш пайдо бўлади. Хўш, буни ким чиқаради? Уруғ ҳам жонсиз бир модда, аммо ерга сочилса, маълум вақтдан сўнг ўсимлик униб чиқади. Данак ҳам жонсиз ва қаттиқ қобиқ билан ўралган, лекин ундан ҳам дарахт ўсиб чиқади. Ёки, аксинча, ҳамма ҳайвонлар тирик бола туғади, қушлар эса, жонсиз тухумни. Ўсиб етилган ўсимликдан жонсиз уруғ чиқади. Буларнинг ҳаммасини ким қилмоқда? Албатта, Аллоҳ!

Ҳозирда илм тараққий этиб, тухум, уруғ ва данакда ҳаёт борлиги аниқланди. Яъни, уларда нав ёки зотнинг асли бўлади. Маълум бир таъсир этувчи омиллар туфайли улар ҳаракатланиб, қушга, ўсимликка ёки дарахтга айланади. Бу кашфиётдан кейин худосизлар Худонинг йўқлигига далил топдик, деб қувондилар. Ҳар тарафга айюҳаннос солдилар. Лекин бир оз вақт ўтгандан сўнг яна жимиб қолдилар. Чунки аллома Ваҳидуддинхонга ўхшаш мўмин уламолар кофирларни чуқурроқ ўйлашга таклиф этишди. Хўп, тухумда ҳаёт бор экан, маълум бир омил таъсир қилса, қушга айланар экан, ўша қобилиятни тухумнинг ичига ким жойлаб қўйди? Қушнинг тумшуғи, суяги, ичаги ва бошқа аъзолари тухумнинг қаерида эди? Уларни ким бу ҳолга келтирди? Буларни ҳам қўйиб, бошқа бир мисол олайлик, дейди мусулмон уламолар. Овқат оловда пиширилганида ундаги ҳамма моддалар, ҳатто микроблар ҳам ўлади. Аммо шу ўлик таом истеъмол қилинса, у инсон ҳаётининг асоси бўлмиш қонга айланади. Хўш, буни ким қилади? Албатта, Аллоҳ!

Эй мушриклар, айтингларчи: "Ишнинг тадбирини ким қилади?". Борлиқдаги, коинотдаги, ер юзидаги ҳамма мавжудот маълум бир қоида, тартиб асосида ҳаракатланади. Уларни бу ҳолда ким тадбирини қилиб турибди? Ёки бутун борлиқ ўзидан ўзи шунчалар дақиқлик билан ҳаракат қилмоқдами? Эҳтимол, бирорта иймонсиз кашфиётчи бошқариб тургандир? Йўқ, ҳаммасининг тадбирини Аллоҳ таоло қилиб турибди.
Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 188
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 217
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 338
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар