«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:26
ЎЗO‘Z

“Сизни кўрсам, жиним қўзийди…”

27 янв, 09:03 5 982 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Сизни кўрсам, жиним қўзийди…” Тўғри, улар севишиб, Лайли-Мажнун бўлиб турмуш қуришмади. Аслида қизнинг бошқа бир йигитга мойиллиги бор эди. Йигит ҳам унга кўнгил қўйгандек туюлар эди. Лекин унинг оиласи бу қизни келин қилишни истамади. Йигит ҳам ортиқча қаршилик қилмай, ота-онасининг танловига кўнди. Қиз (Келинг, унинг исмини Гулноза дея қолайлик) алам устида биринчи келган совчиларга “хўп” деб юборди. Шерзод (Гулнозанинг эрини шундай аташар эди) ҳам рафиқасига ўз ота-онасининг танлови билан уйланган эди. Чунки у табиатан қизлар билан кўп сирлашиб, синашмаган, “Мен қиз танлашда хато қилиб қўйишим мумкин”, деб уйланиш борасидаги эрку ихтиёрини оила бошлиқларига берган йигит эди.

Турмушларининг аввалида бир-бирларини тушунадигандек, яхши яшаб кетишадигандек эди. Ҳатто ота-она уларни бир қизчалик бўлишгач, бўлак қилиб қўйишди. Ҳамма можаро шундан кейин бошланди. Шерзод ота-онасига ҳам қарашар, чунки уйланадиган укаси, узатиладиган синглиси бор эди. Гулнозага эса эрининг ҳадеб “отам, онам” деявериши ёқмас, у Шерзоднинг қиёфасида ўзини ташлаб кетган собиқ йигитини кўра бошлади. Ва ҳуда-беҳудага жанжал қўзийдиган одат чиқарди. Енгил-елпи овқат қилиб, ўзи тамадди қилиб олар, эри келса, қозон сувда бўлар… Гоҳ: “Ҳайит, байрамда қимматбаҳо совға қилмайсан…” деб, гоҳ: “Фалончига ўхшаб сайру саёҳатларга чиқармайсан”, дея хархаша қиларди. Қайси эркакка бунақа ҳаёт ёқади? Шерзод уйдан безиб қолди. Хотинининг: “Сизни кўрсам, жиним қўзийди”, деган гапи охирги томчи бўлди. Шерзод ишхонасидаги бир аёлга илакишди. Аёл бева, бадавлат эди. Унинг уйига кирган ўғрилар хонадон соҳибасига қўшиб, Шерзодни ҳам бир ёқли қилиб кетишди…

Уй, ота-онаси икки ёшнинг бахти, осойишталигига паноҳ қилиб берилган уй уларни асраб турарди. Гулнозанинг нодонлиги билан уйдан четлатилган Шерзод паноҳсиз қолди… Бировнинг уйи уни ҳимоя қила олмади…
Қутлибека РАҲИМБОЕВА.

Манба: tasvir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 93
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 256
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 167
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 380
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар