«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:23
ЎЗO‘Z

Йўли шунақа...

10 ноя, 11:32 8 769 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йўли шунақа... Ҳозир жуда қалтис давр бўлиб қолди. Қани, бировдан бир сўм олиб кўринг-чи, кўрадиганингизни кўрасиз.
Олий маълумотли врач бўлиб ишга тушдим. Туман поликлиникасида ишлайман. Маошим ҳам унча кўп эмас. Ахир, ярим штатга қанча ҳам берарди. Боз устига, қишлоқдан қатнайман. Ҳар куни уч минг боришга, уч минг келишга кетади, тағин тушлик ҳам бор. Маошнинг ярми йўлкирага кетади. Аммо «чап» йўқ. Бировдан бир сўм ололмайсан. Ҳамма жойга, ҳатто хоналаримизга ҳам коррупцияга қарши курашиш ҳақида балодек ёзувлар осиб ташланган. Аммо баъзи бир беморлар:
— Мана, ука, сизга атаганим бор, — деб бир-икки сўм чойчақа узатса борми, сен:
— Йўқ, йўқ, ака, ололмайман. Виждоним йўл қўймайди, қасам ичганман, — деб оёқ тираб туриб оласан.
Ҳа, шунақа. Аммо секин-секин ишлайверсанг, ҳаммасининг йўлини билиб олаверар экансан. Мана, мисол. Қўшни хонада салкам олтмишга яқинлашиб қолган Отабой доктор ишлайди. Топиш-тутишимдан нолисам, у мийиғида кулиб:
— Ҳа, бола, дарров миллиардер бўмоқчиларми? Ҳали икки-уч йил қийналиб ишланг, ана ундан кейин аста-аста бўлаверади, акоси, — дейди.
Шундан сўнг зимдан Отабой докторни кузатдим. У хонасига кирган касал билан яқин қариндошлардек қуюқ сўрашиб, кейин касалини текшириб дори ёзиб берар экан-да, то ҳовлигача кузатиб чиқаркан. Мижозга «дорини фалон дорихонадан олинг, хўпми, у йигит дорини фақат четдан олиб келади, ҳам арзон, ҳам фойдаси зўр», деб қўяр экан бош бармоғини кўрсатиб. Тавба, деб ҳеч нимага тушунмай энди хонамга кириб жойимга ўтирган ҳам эдимки, бир йигит келиб, стулга ўтирди.
— Сиз янги келган доктормисиз? — деб сўради дабдурустдан.
— Ҳа, ака, нима хизмат? Қаери­нгиз оғрийди? — сўрадим мен ҳам пинагимни бузмай.
— Соппа-соғман, аммо сизга бир таклифим бор. Мен ҳув пастдаги дорихонанинг хўжайиниман, исмим Акмал. Бизда дориларнинг ҳамма туридан бор. Ҳам арзон, ҳам фойдали. Савдомиз юришсин, ака, сизга ҳам, бизга ҳам фойда бўлсин, деб келдим. Мижозларни бизга жўнатинг, хўпми, анави Саттор семиздан сизга нима наф. Сиздан нима кетди, битта қаламни шундоқ қилиб «Лола»га деб ёзиб қўйсангиз, олам гулистон.
Мен унинг гапларини бемалол эшитдим. Ҳа-а, оббо, Отабой ака-эй, бизга «йўли»ни ўргатмаган экансиз-да, деб қўйдим ичимда.
Ўйлашиб кўрамиз, деб уни аста жўнатиб юбордим, шунда бу гапларни эшитиб ўтирган ҳамшира қиз Гули:
— Доктор ака, ўзи ҳамма шунақа қилади бу ерда. Мана, масалан, хирург Соли ака ҳам, болалар врачи Шаҳноза опа ҳам, ҳатто Отабой доктор ҳам шундай қилади. Иш вақти тамом бўлгач, аста ўша дорихонага кириб улушини олиб кетишаверади. Врачлар рецепт ёзиб ўтирганида ўзининг улуши қанча бўлишини ҳисоблаб ҳам қўйишади, шунақа. Бу ҳам бир йўли-да. Ҳатто, доктор ака, сизга яна бир йўлини айтай. Ташқарида, яъни кўчада бир-иккита «кленттопар» топиб қўймасангиз ютқазасиз, нонсиз қолиб кетасиз. Ҳа, сизнинг хонангизга касал йўламайди. Анави «қари тулкилар» ҳар қайсиси уч-тўртта одам ёллаб қўйишган. Ҳар бир касал учун беш-ўн мингдан беришади.
Оббо, устамонлар-эй, ҳали гап бу ёқда экан-да, деб ўйладим ичимда…
Шу бугун жуда чарчадим. Киракаш машинага ўтириб, уйга қайтяпман. Хаёлимда бугун бўлиб ўтган воқеаларни жонлантираман. Ярим йўлда йўл инспекторининг ҳуштагидан ҳушёр тортдим.
— Нима бўлди? — десам, ҳайдовчи:
— Нима бўларди, ака, ҳозир кўрамиз, — деб тушиб кетди. Ҳайдовчи йигит ҳужжатини кўрсатар-кўрсатмас изига қайтиб, машинасига ўтирди.
— Хўш, — дедим, — тинчликми?
— Қаёқда тинчлик, ҳув бензинфурушларни кўряпсизми? Ҳа, балли. Шуларнинг орасидаги Қадамбой деганига ўн литр бензиннинг пулини берар эмишман, — деди ҳайдовчи, — бўлмаса, кира қилдиришмайди булар.
— Бензин олгандир-да? — десам, ҳайдовчи бечора:
— Қанақа бензин? Бу ҳам… бир йўли-да, ака. Йўли шунақа, — деб қўйди.
Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 93
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 256
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 167
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 380
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар