«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 17:34
ЎЗO‘Z

Жанубий Кореяда коронавирус ўчоғига айланган диний ташкилотни ёпиш талаб қилинмоқда

24 фев, 10:39 3 485 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жанубий Кореяда коронавирус ўчоғига айланган диний ташкилотни ёпиш талаб қилинмоқда Фото: «Шинчеонжи.кр»
Корея касалликлар профилактикаси ва назорати маркази (KCDC) Жанубий Кореяда COVID-19 коронавирусига чалинишган беморларнинг 98 нафари «Исо Синчхонжи черкови» номини олган диний гуруҳ аъзо бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда The Korea Times'га таяниб Дарё хабар берди.

Хабарга кўра, ўтган сешанба, яъни 18 февраль куни коронавирусга чалинган 61 ёшли аёл, касаллик аломатлари кузатилганига қарамай Тегудаги диний оқим гуруҳи йиғилишларида тўрт марта иштирок этган. Тегу ҳокимлиги маълумотига кўра, 9-дан 16 февралгача бу каби тадбирларда 9 минг нафарга яқин одам қатнашган ва уларнинг ҳаммаси коронавирус бўйича текширилмоқда. «Синчхонжи» диний оқими 1984 йилда дин арбоби Ли Ман-хи томонидан тузилган, бугунги кунда бутун дунёда 230 мингдан ортиқ аъзога эга.

Сеулдан 300 километр узоқликда жануби-шарқда жойлашган Шимолий Кёнсан вилояти ва Тегу шаҳрида (аҳоли сони 2,4 миллион) вирус 111 нафар одамда кузатилган. 23 февраль ҳолатига кўра, Жанубий Кореяда касалликка чалинган одамлар сони 600 нафардан ошган. Reuters хабарига кўра, уларнинг 309 нафари (касалланганларнинг тахминан 55 фоизи) «Синчхонжи» диний маросимларида иштирок этган кишилар. Мутасаддилар ҳар куни 5 – 6 минг нафар фуқаро коронавирус бўйича тиббий текширувдан ўтказилаётганини билдирган.

Фото: The Korea Times
Мамлакатда 12 та бўлинмага эга «Синчхонжи» гуруҳи черков маросим ва йиғилишлари вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Сектанинг Тегудаги филиали 19 февралда ёпиб қўйилган. «Синчхонжи»нинг собиқ аъзоси коронавируснинг бу қадар кўп одамга юқиши маросимлар вақтида одамларнинг тиззалаб, қўлларини бир-бирининг екласига қўйган ҳолда қўшиқ куйлаши оқибатида юз берганини таъкидлаган. Тегу ҳокимлиги вакиллари гуруҳнинг 1001 нафар аъзосини текширган, 544 нафар аъзода коронавирус аломатлари кузатилган. Яна 2722 нафар одам коронавирус аломатлари ўзларида сезилмаганини билдирган, 343 нафар одам эса текширувдан бош тортган.

«Сеул ҳокимлиги шаҳарда жойлашган «Синчхонжи»нинг барча объектларидан карантин ва дизинфекциялаш ишларини олиб бормоқда», — дейди Корея пойтахти ҳокими Пак Вонсун.

Кёнги провинцияси ҳокимлиги ҳам ҳудуддаги «Синчхонжи» аъзолари кўрикдан ўтказилаётганини маълум қилган.

23 февраль куни «Синчхонжи» вакили диний гуруҳнинг COVID-19 коронавирусига қарши курашда ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлаган.

«Черков аъзолари ҳам инфекция қурбонлари ҳисобланади, биз Жанубий Корея фуқаролари шуни унутасликларни сўраймиз. Одамлардан бизни танқид қилишни тўхтатиш ва биздан нафратланмасликни сўраб қоламиз», — дейилади баёнотда.

Диний гуруҳ ушбу баёнот орқали Корея ҳукуматига юборилган онлайн-петицияга жавоб қайтарган. Петецияда «Синчхонжи» гуруҳини тарқатиб юбориш таклиф қилинган (у аллақачон 200 минта имзо тўплашга муваффақ бўлди).

«Тегу шаҳри ва Шимолий Кёнсан вилоятида коронавируснинг тарқалишига «Синчхонжи» оқимининг аҳлоққа зид ҳаракати ва ҳукумат билан ҳамкорлик қилмагани сабаб бўлди», — дейилади петицияда. Қонунга кўра, петицияни имзолаганлар сони 100 минг нафардан ошса, президент администрастияси ушбу ҳужжатда кўтарилган масала юзасидан расмий маълумот эълон қилиши лозим.

Жанубий Кореяда 23 февраль ҳолатига, коронавирусга чалинганлар сони 600 нафардан ошган, 6 нафар бемор вафот этган, 18 нафари тузалган ва яна 6 минг нафар одамда инфекция борлиги тахмин қилинмоқда.

ХХР соғлиқни сақлаш комиссияси 23 февраль ҳолатига Хитойда 2442 нафар фуқарода 2019-nCoV коронавирусига чалиниш ҳолати кузатилганини маълум қилган. Бутун дунёда ушбу касалликка чалинганлар сони 76,9 минг нафар экани ҳақида хабар берилган.
Жанубий Корея, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 0
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 63
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 385
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 0
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 1
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 0
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 63
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Бўлимлар