«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:31
ЎЗO‘Z

«Фирибгар, коррупционер, хоин»: Биньямин Нетаньяҳуга айблов эълон қилинди

22 ноя, 21:02 2 759 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Фирибгар, коррупционер, хоин»: Биньямин Нетаньяҳуга айблов эълон қилинди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу судланадиган бўлди. Мамлакат адлия вазирлиги кеча, 21 ноябрь куни у фирибгарлик, коррупция ва давлатга хиёнатда айбланаётганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Azon.uz DW нашрига асосланиб.

Нетаньяҳу ўзига билдирилган айбловларни аввал бир неча бор рад этган ва унга нисбатан расман айблов эълон қилинадиган бўлса, истеъфо бермаслигини айтган эди.

Айбловлардан бири Нетаньяҳунинг алоқа вазири бўлиб ишлаган пайтга оид: у Bezeq компаниясига юридик имтиёзлар бергани ва бунинг эвазига компанияга тегишли ОАВда ўзининг фаолияти ҳақида ижобий материаллар берилишини талаб қилгани айтилмоқда.

Бундан ташқари, Нетаньяҳу ва унинг оиласи 2007-2016 йиллар оралиғида икки тадбиркордан қимматбаҳо совғалар, жумладан, заргарлик буюмлари олган, совғаларнинг умумий қиймати 1 миллион шекелга (қарийб 230 минг еврога) тенг. Полиция маълумотига кўра, бу америкалик продюсер Арнон Милчан ва австралиялик тадбиркор Жеймс Пакернинг ноқонуний совғалари бўлган.

Шунингдек, Нетаньяҳу Исроилнинг муҳим нашрларидан бири бўлмиш «Едиот Ахронот» газетаси ўзи ҳақида ижобий хабарлар тарқатишини истаган, бунинг эвазига бошқа газетанинг таъсирини пасайтиришга тайёр бўлган.

Исроил демократия институти эксперти Ювал Шанининг айтишича, Нетаньяҳу жиноий таъқибга қарши парламент иммунитетига эга бўлиш учун 30 кун ичида ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Агар у порахўрликда айбдор деб топилса, ўн йилгача озодликдан маҳрум этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 143
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар