«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:07
ЎЗO‘Z

Ливанда намойишчилар парламент биносига олиб борувчи йўлларни ёпиб қўйди (видео)

19 ноя, 21:05 2 656 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ливанда намойишчилар парламент биносига олиб борувчи йўлларни ёпиб қўйди (видео) Фото: Reuters
Ливан пойтахти Байрут шаҳрида намойишчилар муҳим мажлис ўтказиладиган вақтда парламент биносига олиб борадиган йўлларни ёпиб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.

Норозилик билдираётган оломон депутатларнинг автомобилларига йўл бермаяпти, фақат ҳарбий транспорт ва тез тиббий ёрдам машиналари парламент биноси томонга ўтказилмоқда. Ушбу транспорт воситалари ҳам ичида депутатлар йўқлиги текширилганидан кейин бино томон қўйиб юборилмоқда.

Парламент биносигача етиб келган депутат Али Амаар баррикадалар олдига чиқиб, LBC телеканалига интервью берган. У фуқароларнинг митинглар ўтказиш ҳуқуқига эга эканлигини қайд этган ва бино томон пиёда юриб тўсиқларни айланиб ўтишга уринган.

Депутатлар колоннасининг бири тўсиқлардан ўтишга уринган вақтда норозилик билдираётган оломон машиналарни тошбўрон қилган. Қўриқлаш ходимлари эса халқни тарқатиш учун ҳавога ўқ узган.
[media=https://twitter.com/zouheirelchami/status/1196705839081512960]
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра депутатларнинг кўпчилиги ўз иш жойигача етиб бора олмаган. Парламент аъзоларининг айримлари эса норозилик билдираётган халқни қўллаб-қувватлагани туфайли мажлисда иштирок этмасликка қарор қилган.

19 ноябрдаги парламент мажлисида бир нечта, жумладан, амнистия ҳақидаги қонун қабул қилиниши кўзда тутилганди, намойишчилар ушбу қонуннинг қабул қилинишига ҳам норозилик билдирмоқда.

Фуқаролар коррупцион схемалар иштирокчиси бўлган амалдорларнинг ушбу қонун доирасида жазодан қутулиб қолиши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Экспертлар фикрича, амнистия оқибатида террорчилар қонуний жазони муддатидан олдин якунлаши мумкин.

Аввал Ливанда бош вазир Саъд Ҳаририйнинг истеъфога чиққани, унинг ўрнини мамлакат собиқ молия вазири эгаллаши мумкинлиги хабар қилинган. Бироқ Муҳаммад Сафадий мамлакат бош вазири бўлиш учун ўз номзодини қўймасликка қарор қилган ва истеъфо берган ҳукуматнинг собиқ раҳбари Саъд Ҳаририй ўз лавозимига қайтишига умид қилишини билдирганди.
Ливан, намойишчилар, йўллар




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 3
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар