«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:59
ЎЗO‘Z

2020 йилда саёҳатлар учун энг хавфли ва энг хавфсиз давлатлар маълум қилинди

19 ноя, 07:30 3 041 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2020 йилда саёҳатлар учун энг хавфли ва энг хавфсиз давлатлар маълум қилинди International SOS халқаро ташкилоти экспертлари сайёҳларни 2020 йилда хорижда кутиши мумкин бўлган хавфлардан огоҳлантирувчи интерактив харитани тузишди. Унинг ёрдамида сайёҳлар у ёки бу давлатга ташриф вақтида хавфсизлик нуқтаи назаридан уларни қандай қийинчиликлар кутаётганини билишлари мумкин.

Харитани тузишда учта асосий мезон: хавфсизлик соҳасидаги вазият, тиббий хизмат кўрсатиш масалалари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги инобатга олинган.

Учта мезон бўйича саёҳатлар учун энг хавфли давлатлар Афғонистон, Венесуэла, Ливия ва Сомали деб тан олинган. Энг хавфсиз давлатлар сифатида Скандинавия давлатлари, жумладан Норвегия, Финляндия, Исландия ва Швеция айтилган.

Мутахассислар турли касалликлар юқтириш хавфи юқори давлатлар сирасига Африка давлатлари, жумладан, Нигер, Либерия, Гвинея, Сьерра-Леоне, Жанубий Судан, Эритрея ва Марказий Африка Республикасини киритишган. Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш даражаси жуда паст давлатлар қаторига Яман, Сурия ва Шимолий Корея киритилган. Тиббиёт томондан энг хавфсиз давлатлар сифатида Европа давлатлари, Канада, АҚШ, Янги Зеландия, Австралия, Жанубий Корея ва Япония келтирилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги нуқтаи назаридан Африка давлатларидан ташқари, Венесуэла, Белиз, Доминикан Республикаси, Саудия Арабистони, Таиланд ва Вьетнам энг хавфли давлатлар ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 442
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар