«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:30
ЎЗO‘Z

ОАВ: Туркия Ал-Бағдодийнинг 25 нафар қариндошини қўлга туширган

17 ноя, 12:25 3 134 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОАВ: Туркия Ал-Бағдодийнинг 25 нафар қариндошини қўлга туширган Фото: TRT World
Туркия хавфсизлик кучлари Идлибдаги операцияда йўқ қилинган ИШИД собиқ етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг камида 25 нафар қариндошини қўлга туширган. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб Дарё хабар берди.

Хабарга кўра Туркия хавфсизлик кучлари мамлакатнинг Киршехире, Ўрду, Самсуне ва Шонлиурфе вилоятларида бир нечта антитеррор операцияларини ўтказган.
Туркия бош прокуратураси ушбу операциялар давомида қўлга олинган шахсларнинг ҳаммаси террорчилик фаолиятига алоқадор эканлигини маълум қилган.

Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари ИШИДнинг ўнлаб жангариларини ҳибсга олган. Анақаранинг ушбу чора-тадбирлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг октябрь охирида Ал-Бағодийнинг Суриядаги операцияда йўқ қилинганини тасдиқлаганидан кейин амалга оширилган.

ИШИД етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодий қандай йўқ қилинди?
Абу Бакр ал-Бағдодий 27 октябрда Суриянинг Идлиб вилоятида АҚШ ҳарбийларининг ҳаводан йўллаган ҳужуми натижасида ўлган. АҚШ президенти Дональд Трамп Ироқ, Сурия, Америка, Россия, Туркия ва курдларга операциядаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган ва Бағдодийнинг ўлими ҳақидаги маълумотни расман тасдиқлаган. ИШИД собиқ раҳбарининг жасади қолдиқлари денгизга оқизилиши ва ташкилот раҳбарлигини келиб чиқиши туркман миллатига мансуб ироқлик собиқ зобит Абдулла Қардош эгаллаши тахмин қилинганди.

Кейинчалик ИШИД вакиллари ҳам раҳнамо ҳалок бўлганлигини тасдиқлади ва АҚШдан қасос олишни ваъда берди. ИШИД террористик ташкилотида Бағдодийнинг ўрнини Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший эгаллаган. 4 ноябрь, якшанба куни Суриянинг Алеппо вилоятида Туркия ҳарбийлари Бағдодийнинг опаси 65 ёшли Расмия Авад ва унинг оила аъзоларини қўлга олган.

7 ноябрда АҚШ давлат департаменти ИШИД террорчилик ташкилотининг етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўрнини эгаллаган янги раҳнамо ҳам тез орада йўқ қилинишини маълум қилди. Аммо у етакчининг исми Абдулла Қардошми ёки Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайшийми аниқлик киритмаган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 113
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 198
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар