«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:16
ЎЗO‘Z

Дунёдаги энг ҳашаматли уйларнинг ТОП-5 лиги (фото)

13 ноя, 14:40 20 169 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги энг ҳашаматли уйларнинг  ТОП-5 лиги (фото) Бугунги шиддатли техника асрида одамзот фақат қулайликлар сари интилиб яшайди. Яхши иш, яхши машина, сўнгги моделдаги мобил телефон ва ҳоказолардан ташқари, албатта, инсон ўзининг шинамгина уйи бўлишини хоҳлайди. Дунёда шундай уйлар ҳам борки, уларга ташриф буюрган меҳмоннинг кетгиси келмай қолади.

Қуйида жаҳоннинг энг чиройли деб топилган уйларининг Топ5 лигини сизга ҳавола қиламиз:

5. Филфирд ҳавзаси - ушбу мажмуа дунёнинг энг чиройли манзилларидан бири бўлиб, у АҚШда жойлашган. Бу уй Қўшма Штатларнинг энг арзон, лекин энг кўп тантаналар ўтказиладиган жойи сифатида ном қозонган. Филфирд ҳавзаси ўзини бир қанча қулайликлари билан машҳурдир. Жумладан у ерда теннис майдончаси, боулинг ўйини учун зал, бир қанча ётоқхоналар ва баскетбол майдончаси мавжуд. Унинг майдони 63 акр бўлиб, дунёдаги энг шоҳ асарлар ҳам ўша ерда сақланади.

4. Ҳеарст Манцион - бу уй Лос-Анжелеснинг Беверли тепаликлари саройида жойлашган бўлиб, ушбу бино ўзининг жойлашиш ўрни ва жудаям ажойиб қилиб жиҳозланган икки-учта сузиш ҳавзалари борлиги жиҳатидан дунёда тўртинчи ўринда туради ҳамда теннис майдонлари билан дунёга машҳурдир. Сифатига яраша, нархлари ҳам анчагина юқори ҳисобланади.

3. Вилла Леополда - бу бино Франция Қироли Леополд томонидан қурилган бўлиб, унинг номига атаб қўйилган. Вилла Леополд дунёда қироллик қалъалари ичида машҳурлиги жиҳатидан учинчи ўринда туради.

2. Пентхаус - бу улкан бино ўзининг чегарасиз ҳудуди ва бетакрор гўзаллиги билан шуҳрат қозонган. Лондон марказида жойлашган ушбу ҳашаматли уй 200 миллион долларга баҳоланади. Пентхауснинг машҳурлиги дунёнинг ноёб шаробларини татиб кўрадиган хоналари, қўрқинчли манзара ҳосил қилувчи хоналари, ўқ ўтказмайдиган ойналари ва бошқа кўплаб қулайликлари билан боғлиқдир.

1. Антилия - ушбу кўркам бино Ҳиндистонннинг энг бой тармоқларидан бири "Reliance Industries Limited"​ нинг директори Мукеш Амбанига тегишлидир. Антилия турар жой мажмуаси Шимолий Мумбайда жойлашган ва бугунги кунда дунёнинг энг чиройли бинолари ўнталигига киритилган. Ушбу турар жой мажмуаси 600 кишилик ходимлар жамоасига эга бўлиб, бу ходимлар унинг тозалигига жуда масъулият билан ёндашишади. Уй соҳиби айнан шу ерда рафиқасига самолёт совға қилгани ҳам анча шов-шувларга сабаб бўлди.
ҳашаматли уйлар, Топ5, Пентхаус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 658
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар