«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:21
ЎЗO‘Z

Башоратчи Ванганинг башоратлари қанчалик тўғри келмоқда?

12 ноя, 17:16 25 540 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Башоратчи Ванганинг башоратлари қанчалик тўғри келмоқда? Вангелия Пандева Гуштерова (Ванга) дунёга машҳур бўлган башоратчи. У 1911 йил 31 январь куни Македониянинг Струмица шаҳарчасида, деҳқон оиласида дунёга келган. Ванга 12 ёшлигида чангли гирдобда қолиб кетади ва оғир жароҳат олади. Оқибатда унинг кўзи ожиз бўлиб қолади. Бахтсиз ҳодисадан сўнг у башорат қилиш ҳусусиятига эга бўла бошлайди. Ванга Иккинчи жаҳон уруши йиллари жанг майдонларидан кимлар омон қайтишини аниқ башорат қилиб, кенг оммага танилди.

Шунингдек, башоратчи дунё ҳаётига оид кўплаб башоратлар қилди. У ўз даврининг етук шахслари - сиёсатчилар, ёзувчилар, файласуфлар билан учрашди. Тадқиқотчилар унинг башоратлари 85 фоиз аниқлик билан содир бўлишини аниқлашди. Бундай кўрсаткич жуда юқори ҳисобланади ва Вангани буюк башоратчилар сафидан мустаҳкам жой эгаллашига сабаб бўлди.

Ванганинг амалга ошган айрим башоратлари:

- 2001 йилда АҚШдаги эгизак биноларга уюштирилган террорчилик ҳужуми;
- Собиқ иттифоқ тузумининг қулаши;
- Иккинчи жаҳон урушида Германиянинг мағлубияти;
- Чернобил (Украина - 1986 йил) АЭСида содир бўлган ҳалокат;
- Индира Гандининг (31 октябрь, 1984 йил) суиқасд оқибатида ўлдирилиши;
- АҚШ президенти Жонн Кеннедининг (22 ноябрь, 1963 йил) суиқасд оқибатида ўлдирилиши;
- Муаммар Каддафи ҳукуматининг ағдарилиши;
- Чечен урушининг якуни;
- Собиқ иттифоқ раҳбари Леонид Брежнев вафотининг аниқ санаси;
- Ўз вафотининг аниқ санаси.

Ванганинг яқин ва узоқ келажак ҳақида қилган айрим башоратлари:
1. Мусулмонларга қарши олиб бориладиган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида Европа аҳолиси камайиб кетади (2025 йил).
2. Энергия (қувват) олишнинг янги усули кашф этилади. Инсонлар ҳаёти яхшиланади. Мамлакатлардан бири Венера сайёрасига космик кема учиради.
3. Музликлар эриши оқибатида дунё океанининг сув сатҳи кўтарилади.
4. Ванганинг башоратига кўра, 2043 йилга келиб Европа давлатларида мусулмонлар ҳукмронлик қилади. Бу ҳолат Европа иқтисодига ижобий таъсир кўрсатади. Инсониятни ривожланиш ва барқарорлик кутади.
5. 2046 йилда олимлар инсон аъзоларини яратишнинг уддасидан чиқади ва хаста аъзоларни янгисига алмаштиради. Мазкур усул тиббиёт соҳасида энг самарали усулга айланади. Ўша даврнинг ўзида янги техника ва қуроллар кашф этилади.
6. 2066 йилда АҚШ мусулмонларга қарши уруш олиб боради. Янги турдаги қуроллардан фойдаланиш оқибатида ер иқлими ўзгаради. Европада ҳаво ҳарорати пасайиб кетади.
7. 2076 йилдан 2084 йилгача бўлган даврда дунёнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий тузуми ўзгаради.
8. 2088 йилда янги касаллик пайдо бўлади. Ушбу касаллик оқибатида инсон бир неча кунда қариб кетади.
9. 2097 йилда янги касалликка қарши дори кашф этилади.
10. 2100 йилда сунъий Қуёш барпо этилади.
11. 2130 йилга келиб сув ости шаҳарлари қурилади.
Maнба: zarnews.uz
Ванга, башорат




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар