«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:50
ЎЗO‘Z

Имомали Раҳмоннинг тансоқчилари Парижда тожик мухолифатчилари билан муштлашиб кетишди

08 ноя, 21:23 3 700 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Имомали Раҳмоннинг тансоқчилари Парижда тожик мухолифатчилари билан муштлашиб кетишди Жорий йилнинг 7 ноябрь куни кечқурун, Тожикистонда тақиқланган «Гуруҳ 24» мухолифат ҳаракати тарафдорлари мамлакат президентининг хавфсизлик хизмати ходимлари билан Париж марказида муштлашиб кетишди. Имомали Раҳмон 7 ноябрь куни кечқурун Швейцариядан Европа сафари доирасида Парижга келди, дея хабар беради «Kun.uz» нашри.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, «Гуруҳ 24» тарафдорлари Франция-Тожикистон ишбилармонлар кенгаши аъзолари билан учрашув жойига яқин ерда Имомали Раҳмоннинг сиёсатига қарши шиорлар айтиб бақиришган. Шу пайт президентнинг тансоқчилари намойишчилар олдига яқинлашишган ва тарқалишни талаб қилишган, аммо даҳанаки жанг ҳақиқий муштлашувга айланиб кетган.

Намойишчиларнинг хабар беришича, муштлашувдан сўнг воқеа жойига 50га яқин француз жандарми ва тез тиббий ёрдам машинаси юборилган. Жандармлар тожик мухолифати ва Тожикистон президентининг хавфсизлик хизмати ходимлари ўртасига туриб олишган ҳамда Имомали Раҳмоннинг француз-тожик ишбилармонлар кенгаши доирасида француз ишбилармонлари билан учрашадиган жойига яқинлашишга имкон беришмаган.

Имомали Раҳмон ўз сафарини 4 ноябрь куни Швейцариядан бошлади ва 5 ноябрь куниёқ «Гуруҳ 24» тарафдорлари Швейцария пойтахти деб ҳисобланувчи Берн шаҳрида биринчи норозилик пикетини ўтказишди.

7 ноябрь куни кечқурун Раҳмон Франциядаги тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашди, шундан сўнг бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Имзоланган ҳужжатлар орасида «Талко» ва Франциянинг Fives компанияси ўртасида 200 миллион евро миқдоридаги келишув ҳам бор.
Имомали Раҳмон, тожик мухолифат, Париж




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар