«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:10
ЎЗO‘Z

Cоcо-Cоланинг омадсиз ихтирочиси ва унинг машҳур бренди ҳақида...

09 ноя, 13:03 7 348 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Cоcо-Cоланинг омадсиз ихтирочиси ва унинг машҳур бренди ҳақида... Cоcа-Cоlа логотипини яратиш тарихи 1886 йилда Нью-Йорк Бандаргоҳи яқинларида вояга етган Жон Стис Пембертон билан узвий боғлиқдир. Джон Пембертон тўлиқ исми - Жон Стис Пембертон Америкалик фармацевт бўлиб, у энг яхши ичимлик Cоcа-Cоlа асосчиси сифатида дунёга танилган. Маълумотларга қараганда, Жоннинг фармацевтика соҳасида амалга оширган ҳар қандай янгилиги дорихоналарда муваффақиятсизликка учраган ва ҳеч қандай фойда келтирмаган.
Атлантага саёҳат қилгандан кейин, Пембертон ичимликлар бозорида ўз омадини синаб кўришга қарор қилади. Жон Пембертон йиллар мобайнида сон-саноқсиз тажрибалар ўтказишдан чарчамади. Ва ниҳоят, у газланган лаззатли ичимлик шаклидаги ноёб таъмни ихтиро қилди. Борган сари Пембертон яратган ичимлик америкаликларнинг энг севимли танловига айланди. Сироп, майдаланган муз бўлакчалари ҳамда газланган сув - барчаси мазали ичимликнинг сеҳрли лаззатини янада оширишга хизмат қиларди.

Вақт ўтаркан, Cоcа-Cоlа ичимлиги ҳақидаги яхши фикрлар ва мақтовлар бутун дунё бўйлаб тарқала бошлади. Буюк инқилоб йилларида Cоcа-Cоlа ичимлиги ҳақида бир ривоят тарқалган эди, мазмуни қуйидагича: бир одам ёнидаги дўстига қараб, "Агарда шу қора кунлардан ўтиб олсак, сени биргалашиб Cоcа-Cоlа ичишга таклиф қиламан. Чунки, айни кунларда жудаям сиқилиб юрибман, бир дам олишим керак". Инсонлар орасида бу ичимлик стресс ёки тушкунликдан олиб чиқувчи сифатида ном қозонган эди.

Дастлаб бир стакан Cоcа-Cоlа ичимлиги 4 цент қилиб баҳоланган. Пембертон вафотидан кейин Аса Григгс Сандлер исмли бир йигит унинг бизнесини давом эттирди. Ўз ўрнида, Сандлер энг катта эътиборини рекламага қаратди. 1891 йилда у Cоcа-Cоlа компаниясининг ягона эгасига айланди. Гарчи Пембертон бу ичимликни яратган бўлсада, унинг брендини дунёга танитган Сандлер ҳисобланади. Бугунги кунда сиз танийдиган Cоcа-Cоlа бренди анча йиллар мобайнида ривожлантирилиб, мукаммаллаштирилиб келинган.
Cоcа-Cола, Пембертон, Сандлер




Мавзуга оид янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 251
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 428
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар