«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:13
ЎЗO‘Z

Ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши янги тафсилотлари ва видеоси пайдо бўлди

31 окт, 11:41 3 785 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши янги тафсилотлари ва видеоси пайдо бўлди Фото: Видеодан кадр
АҚШ қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензи Twitter’да ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши бўйича ўтказилган амалиётнинг илк фотосуратлари ва видеосини эълон қилди ва унинг тафсилотлари билан бўлишди.

Фото: AP Photo/Andrew Harnik ВАШИН
Қисқа видеода 1-рақамли террорчи жойлашган бино кўрсатилган. Лавҳаларда бинони икки томондан одамлар қуршаб олаётганини, “жангарилар АҚШнинг ҳаводан ҳужум олиб бораётган кучларига ўт очганини” кўриш мумкин.

“Бу ерда Бағдодий яширинган объектни кўрмоқдамиз. Аввал таъкидлаганимдек, бу объект Сурия шимолидаги Идлиб вилоятида жойлашган бўлган”, деб маълум қилган генерал журналистларга.

Унинг таъкидлашича, объект штурм қилиниши олдидан америкалик ҳарбийлар унинг ичидаги барча одамларни таслим бўлишга чақирган. Фуқаролар ва болалар орасида қурбонларга йўқ қўймаслик учун барча имкони бор иш қилинган.

Бироқ шунга қарамай, ИШИДнинг 5 аъзоси – 4 аёл ва бир экак қурол ташлашдан бош тортиб, ҳарбийларга хавф солган. Штурм бошланганда, ал-Бағдодий бомба портлатиб, ўзини ва яна икки болани ўлдирган.

“Объектда ҳаммаси бўлиб ИШИДнинг 6 аъзоси ўлди: 4 аёл ва 2 эркак, жумладан ал-Бағдодий”, деб таъкидлаб ўтди Маккензи.

Амалиётдан кейин АҚШ махсус кучлари ал-Бағдодий йўқ қилинган жойдан кўплаб буюмларни олиб чиқишган. 1-рақамли террорчининг шахси тасдиқланиши учун ДНК-таҳлил қўлланган. Таҳлил мутлақ аниқлик билан айнан ал-Бағдодий ўлдирилганини тасдиқлаган.

Пентагон вакили, шунингдек, террорчининг жасади 24 соат ичида денгизга чўктириб юборилганини тасдиқлаган.
“У ҳарбий ихтилоф қонунларига кўра денгизда дафн қилинди”, деб маълум қилган Маккензи.
Бағдодий, Сурия, АҚШ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар