«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:33
ЎЗO‘Z

НАТОда Суриядаги «Тинчлик булоғи» операцияси бўйича фавқулодда штаб ташкил қилинди

20 окт, 23:39 2 664 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
НАТОда Суриядаги «Тинчлик булоғи» операцияси бўйича фавқулодда штаб ташкил қилинди Фото: «Tvc.ru»
НАТОда Туркиянинг Сурия шимоли-шарқидаги ҳарбий операцияси ва унинг оқибатларини ўрганувчи фавқулодда инқироз штаби ташкил қилинди. Бу ҳақда Deutsche Welle'га таяниб Дарё хабар берди.

Ушбу тузилма таркибига разведка ва хавфсизлик масалалари бўйича экспертлар, ҳарбий операциялар бўйича мутахассислар ҳамда сиёсий маслаҳатчилар киритилган.

16 октябрь, чоршанба куни ўтган Шимолий Атлантика иттифоқига аъзо давлатларнинг 29 нафар раис ўринбосари иштирок этган йиғилишда Туркия альянс бўйича ҳамкорларини ўз ҳарбий ҳаракатлари ва қочоқлар оқими ҳақида хабардор қилиб туришини ваъда қилганди. Шунингдек, йиғилишда Анқара вакили операциянинг ноябрь биринчи ярмигача давом эттиришини билдирган. Ушбу маълумотлар 120 соат давомида ўт очишни тўхтатиб туриш бўйича келишувдан олдин берилган.

9 октябрда Туркия Сурия шимоли-шарқида «Сурия демократик кучлари», Курдистон ишчи партияси ва ИШИД жангариларига қарши «Тинчлик булоғи» операциясининг бошланганини эълон қилган. АҚШ ушбу ҳаракатларда иштирок этмаслигини билдирган ва ўз қўшинини операция ўтадиган ҳудуддан узоқлаштирган. Европа давлатлари, АҚШ, Эрон, Ироқ, Миср, Канада ва бошқа мамлакатлар ушбу ҳаракатларни кескин қоралаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар