«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 05:16
ЎЗO‘Z

Ким Чен Ин отда Пэктусан тоғига кўтарилди (фото)

16 окт, 17:57 2 375 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ким Чен Ин отда Пэктусан тоғига кўтарилди (фото) Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин оқ отда корейслар учун муқаддас ҳисобланган Пэктусан тоғига кўтарилиб, биринчи қорни кутиб олди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар тарқатди.

«Бу бизнинг инқилобий тарихимизда катта аҳамиятга эга бўлган муҳим воқеа. Бу кўтарилиш букилмас иродаси билан ватанимизни улкан кучга эга қудратли давлатларга қарши курашга бошлаб бораётган ўртоқ Ким Чен Иннинг афсонавий жасоратини ифодалайди», дейилади хабарда.

Тарқалган суратларда КХДР раҳбари қорга бурканган Пэктусан тоғлари орасида кетаётгани тасвирланган. У тоққа кўтарилиш чоғида АҚШ томонидан қўлланган санкцияларни танқид қилган.

«Мамлакатдаги вазият бекор қилинмаган санкциялар ва душман кучлари босими туфайли оғирлашмоқда, биз кўп синовлар ва қийинчиликларга қарши туришимиз керак бўлади. АҚШ раҳбарлигидаги душманлар корейс халқига берган оғриқлар ғазабга айланади», — дея Шимолий Корея раҳбари сўзларини келтирган Жанубий Кореянинг «Ёнҳап» агентлиги.

Пэктусан — Корея яриморолидаги энг юқори нуқта бўлиб, КХДР ва Хитой ўртасидаги чегара ҳудудда жойлашган. Кореяликлар бу тоғни муқаддас ҳисоблашади: афсонага кўра, тўрт минг йил муқаддам бу тоғдан қадимги корейс давлати асосчиси тушиб келган. Бундан ташқари, КХДРнинг расмий тарихшунослигига кўра, Иккинчи жаҳон уруши вақтида Пэктусан тоғида КХДР давлати асосчиси Ким Ир Сен раҳбарлигидаги партизанлар лагери жойлашган эди. Бу лагерда унинг ўғли ва вориси Ким Чен Ир ҳам туғилган.

Ким Чен Ин аввал ҳам уч марта Пэктусан тоғига кўтарилган, жумладан, АҚШ билан ядродан холи бўлиш бўйича ва Жанубий Корея билан тинчлик бўйича музокараларда. Бу паллалар унинг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятидаги муҳим паллалар сифатида баҳоланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 113
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 135
  • Қозоғистонда миллиардерлар тошқиндан зарар кўрган ҳудудларга «бириктирилади» 17 апр, 20:38 129
  • Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғни тарк этишни бошлади 17 апр, 19:28 177
  • Зеленский Конгрессдаги баҳсларни шармандалик ва сиёсий ўйин деб атади 17 апр, 19:25 357
  • Павел Дуров америкалик журналист Такер Карлсон билан нималар ҳақида гаплашди? 17 апр, 17:27 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 99
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 47
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 46
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 75
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 43
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 51
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 113
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 183
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 56
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 135
  • Файзуллаевга Италиянинг машҳур жамоаси харидор! 17 апр, 21:00 206
  • "Балтика"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Файзуллаев жамоадошларини ош билан сийлади 17 апр, 20:44 134
  • Бўлимлар