«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 07:47
ЎЗO‘Z

«Яхши қиз, аммо...»: Грета Тунберг «Twitter»даги профилини ўзгартирди

04 окт, 11:15 2 996 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Яхши қиз, аммо...»: Грета Тунберг «Twitter»даги профилини ўзгартирди Фото: «Ladbible.com»
Халқаро экоҳаракатнинг энг ёш ва энг фаол аъзоси, швециялик Грета Тунберг яқинда Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясида қилган чиқиши билан яна бир марта тилга тушганди.
Чиндан ҳам маъруза анча таъсирли чиқдики, эътирофлар, муносабатлар оз бўлмади.

Масалан, РФ президенти Владимир Путин Тунбергнинг маърузасидан ҳайратга тушмаганини таъкидлади, қайтанга «табиатни муҳофаза қилиш» баҳонасида пул ишлаш ниятида болалардан фойдаланишни танқид қилди. Рус сиёсатчиси Гретанинг жуда яхши ва самимий қизлигига асло шубҳа қилмаслигини, бироқ замонавий дунёмиз нечоғлиқ мураккаб ва хилма-хилликларга бойлигини бу қизга ҳеч ким тушунтирмаган кўринади, дея писанда қилиб ўтганди.

Путининг гаплари «ўтиб кетди», шекилли, Грета «Twitter»и профилидаги тавсифни ўзгартириб қўйди. Илгари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Грета ҳақидаги сўзлари турарди: «Порлоқ ва ажойиб келажакдан роҳат олувчи жуда бахтли қиз».

Энди бунинг ўрнида қуйидаги жумлаларни ўқиймиз: «Яхши, бироқ кўп нарсадан бехабар қиз».

Грета Тунберг шунчалик машҳур бўлиб кетдики, уни президентлар ҳам танийди. Ҳатто замонавий Жанна д’Арк дея алқашмоқда, Нобель тинчлик мукофотига номзодини кўрасатишяпти. Гретанинг ўзи эса ўғирланган болалигимни қайтариб беринглар дея дарғазаб. У энди 16 га тўлди...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 0
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 0
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 0
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 0
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 190
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 250
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 0
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 0
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 100
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 156
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 329
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 97
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Бўлимлар