«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:58
ЎЗO‘Z

Сноуден WhatsApp ва Telegram амалдорлар учун хавфли эканлигини айтди

16 сен, 18:40 2 995 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сноуден WhatsApp ва Telegram амалдорлар учун хавфли эканлигини айтди Фото: EPA/CHRISTIAN CHARISIUS
Америка махсус хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден амалдорлар WhatsApp ва Telegram мессенжерларидан фойдаланмасликлари кераклигини айтди.

У France Inter радиосига интервью бераётган чоғида журналист Франция бош вазири Эдуар Филипп WhatsApp, президент Эммануэль Макрон эса Telegram мессенжеридан фойдаланишини айтди. Сноуден бунга жавобан, вазирларнинг WhatsApp’дан фойдаланишлари “катта хато” эканлигини таъкидлади. У Facebook компанияси 2014 йилдан мазкур илованинг эгасига айланганини айтди.

"Улар турли ҳимоя даражаларини қатламма-қатлам ўчиришади", - деди у.
Сноуденнинг сўзларига кўра, бу компанияга зарурат туғилганда фойдаланувчиларнинг суҳбат ва ёзишмалари мазмунидан хабардо бўлиш имконини беради.

Шу билан бирга у Telegram борасида ҳам танқидий фикр билдирди.
"Агарда бош вазир бўлсангиз, ҳар икки дастур ўта хавфли", - қайд этди у.

Аммо Сноуден WhatsApp ва Telegram SMS-хабарлардан кўра хавфсизроқ эканлигини эътироф этди.
У Signal ва Wire мессенжерларидан фойдаланишни тавсия қилди. Сноуденнинг фикрича, бу иловаларда шифрлаш анча яхши.

Сноуден 2013 йилда The Washington Post ва The Guardian нашрларига АҚШ ва Британия махсус хизматларининг интернетда кузатув олиб бориш дастурлари ҳақидаги махфий ахборотни берган. У дастлаб Ҳонгконгга, сўнгра Москвага учиб, у ерда Шереметьево аэропортининг транзит ҳудудида маълум вақт қолишига тўғри келган.

Россия Сноуденга АҚШга қарши фаолиятини тўхтатиши кераклиги шарти билан бир йилга бошпана берган. 2014 йил августда у нафақат Россия бўйлаб, балки хорижга саёҳат қилишга имкон берувчи 3 йиллик яшаш ҳуқуқини олган. 2017 йилда ушбу ҳуқуқ яна 3 йилга узайтирилиб берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 2
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар