«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:57
ЎЗO‘Z

Сноуден махфий маълумотларни ошкор этиши сабабини маълум қилди

15 сен, 22:36 3 063 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сноуден махфий маълумотларни ошкор этиши сабабини маълум қилди Фото: ИТАР-ТАСС/Павел Смертин
Америка махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ўзининг "Шахсий ёзув" деб номланган мемуарида уни махсус хизматларнинг махфий маълумотларини ошкор этишга ундаган сабабни маълум қилди.

"Конституцион тизим қачонки унинг барча уч бўғини меъёрида ишлаганида фаолият юрита олади. Учала бўғин нафақат ишлашдан тўхтаса, балки онгли равишда ишлашдан тўхтатиладиган бўлса, бунинг оқибати жазосиз қолиш бўлади. Мен Олий суд, конгресс ёки президент Обама қачондир разведка жамиятини жазога тортади деб ўйлаганимда аҳмоқ бўлган эканман", — деб ёзади Сноуден.

"Разведка жамияти ўзини қонундан устун кўришини тан олиш вақти келганди, тизим қанчалик бузилгани эътиборга олинса, у бунга ҳақли эди. Разведка жамияти бизнинг тизимимизни бу тизимни яратганлардан кўра яхшироқ тушунарди ва бундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланди. Улар конституцияни бузиб ташлашди", — дея таъкидлайди Сноуден.

Унинг фикрича, бундай жиноятга ягона муносиб жавоб махфий дастурларни эълон қилиш эди.

"Мен эмас, Америка ҳукуматининг тўртинчи бўғини бўлган ОАВ орқали оммавий кузатув аппаратини буткул фош этиш – бундай миқёсдаги жиноятга бериладиган ягона муносиб жавоб бўларди", — деб изоҳлади Сноуден ўз қарорини.

Сноуден 2013 йилда The Washington Post ва The Guardian нашрларига АҚШ ва Британия махсус хизматларининг интернетда кузатув олиб бориш дастурлари ҳақидаги махфий ахборотни берган. У дастлаб Ҳонгконгга, сўнгра Москвага учиб, у ерда Шереметьево аэропортининг транзит ҳудудида маълум вақт қолишига тўғри келган.

Россия Сноуденга АҚШга қарши фаолиятини тўхтатиши кераклиги шарти билан бир йилга бошпана берган. 2014 йил августда у нафақат Россия бўйлаб, балки хорижга саёҳат қилишга имкон берувчи 3 йиллик яшаш ҳуқуқини олган. 2017 йилда ушбу ҳуқуқ яна 3 йилга узайтирилиб берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 26
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 50
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 44
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар