«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:25
ЎЗO‘Z

Филиппин президенти порахўр амалдорларни отишга рухсат берди

13 сен, 23:16 2 890 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Филиппин президенти порахўр амалдорларни отишга рухсат берди Фото: Reuters
Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакат фуқароларига пора талаб қилувчи амалдорларни отишга рухсат берди. У шу билан бирга фуқароларга порахўрларни ўлдирмай, уларнинг оёқларига отишни тавсия қилган, йўқса “улар тергов натижасида афв этилмасликлари” хавфи бор. Бу ҳақда Manila Bulletin нашри хабар берди.

“Агар сиз солиқ, йиғимлар, бож тўловлари ва шу кабиларни тўласангиз-у, бу аҳмоқлар сиздан пора талаб қилса, уларни уринг. Агар ёнингизда қурол бўлса, уларни отишингиз мумкин, бироқ уларни ўлдирманг, йўқса афв этилмаслигингиз мумкин”, деб айтган Дутерте. Унинг таъкидлашича, қонунни бузувчи амалдорга ўққа тутадиган ҳар қандай кишига қўлланадиган чора қамоқ жазоси бўлмай, фақатгина “жиддий жисмоний жазо” бўлади.

Филиппин етакчисининг фикрича, мамлакатда коррупция шунчалик ўткир муаммога айланганки, у бу иллат билан курашиш учун энг кескин чораларга ҳам рухсат беришга тайёр.

2016 йил ҳокимият тепасига келган Дутерте қонунбузарларга қарши курашишда кескин чоралар тарафдори ҳисобланади. Жаҳон ҳамжамияти Филиппинда гиёҳвандфурушликка қарши курашиш чораларини қоралаб келади. Дутерте президентликка номзод бўлган вақтидаёқ агар фарзандлари гиёҳванд моддаларни қабул қилишса, уларни ўлдиришга тайёрлигини айтган.

2017 йил августида у полициячиларни қўлга олиниши вақтида қаршилик кўрсатадиган гиёҳвандфурушликда гумон қилинганларни жойида отишга чақирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 4
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 25
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 52
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 138
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 147
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 185
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар