«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:00
ЎЗO‘Z

Атамбаевнинг ўғли оиласига тегишли хатланган мол-мулклар рўйхатини ёлғон деб атади

19 авг, 09:57 2 517 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Атамбаевнинг ўғли оиласига тегишли хатланган мол-мулклар рўйхатини ёлғон деб атади Фото: Tengrinews
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Қодир Атамбаев оиласига тегишли мол-мулкнинг хатланишига оид рўйхатга изоҳ берди, деб хабар қилади Daryo.

«Бош прокуратура атайдан отам Алмазбек Атамбаев ва қариндошларимизга тегишли мол-мулкнинг хатлаш масаласи орқали жамоатчиликни манипуляция қилмоқда. Алмазбек Шаршенович ва оиламиз аъзоларига тегишли 120 та мулк хусусида баёнот бермоқчиман. Оиламизга тегишли дея келтирилган нарсалар аслида бизга тегишли эмас, бу каби ёлғон хабарларнинг медиа маконга тарқатилиши ҳукумат учун қора пиар бўлиб хизмат қилмоқда», — дейди Қодир Атамбаев.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат вакиллари таъкидлаган 120 та мулкнинг 101 таси Атамбаевга ҳам, унинг оиласига ҳам тегишли эмас. «ҚирғизАвтомаш» эса 2007 йилдан буён собиқ президент оиласиники эмас. «Энг аҳмоқонаси, Бош прокуратура 1996 йилда завод ишчиларига сотилган квартираларни ҳам бизнинг ҳисобга ёзиб қўйгани», — дея норози бўлади Қодир Атамбаев.

«Ҳатто Наримон Тюлеев банкида ҳам пул маблағларимиз борлиги кўрсатилган бу ёлғон рўйхатдан ҳайратга тушдим. ‘Қирғизистон’ тижорий банкида 2002 йилдан бери, банкка Шарип Садибакасов эгалик қилган даврдан буён ҳисобимиз бор. Бош прокуратура барча банкларни рўйхатга қўшиб ташлаган, улар орасида ҳатто Покистон Миллий банкининг филиали ҳам бор. Бош прокуратура суд қароридан олдин тортиб олинган машиналар рўйхатини эълон қилишдан ҳам уялмай, улар 1990 йиллар охири ва 2000 йиллар бошида ишлаб чиқарилганини тан олишдан бош тортди», — дейди собиқ президентнинг ўғли.

Қодир Атамбаев «Апрель» телеканалининг банкларда ҳисоб-рақамлари ва Жалолободда мол-мулки йўқлигини, шунингдек, каналга тегиши радио ва телемарказлар мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, отаси мамлакат ривожи учун шахсий маблағларидан жуда кўп пул сарфлаган. «Президент фондидаги 50 миллион сом бюджет маблағларидан ташқари, яна 1 миллиард 200 миллион сом жалб қилиниб, болалар майдончалари қурилган, мактаблар учун компьютерлар олинган, китоблар чоп этилган», — дейди Қодир Атамбаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар