«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:45
ЎЗO‘Z

Мени шундай тарбия қилишган – Ўзбекистон фуқароси одамларни қутқариб қолди

18 авг, 23:50 4 890 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мени шундай тарбия қилишган – Ўзбекистон фуқароси одамларни қутқариб қолди Перм вилоятида йўналишли автобуснинг ЙТҲга учраганини кўрган ёш ўзбекистонлик йигит автобус ичида бўлган одамларни қутқаришга ёрдам берди, деб хабар қилмоқда "Спутник" нашри.

Шанба куни 53-йўналишда ҳаракатланаётган автобус дўкон деворига бориб урилиши оқибатида унинг эшиклари ёпилиб қолади. Ушбу ЙТҲда 1 киши қурбон бўлади ва 32 киши жароҳатланади. Воқеа гувоҳи бўлган 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси Даниил Юлдашев дарҳол автобус ичида қолган одамларни қутқаришга киришади.
У автобуснинг орқа ойнасини синдириб, яраланганларни бирма-бир олиб чиқа бошлайди. Ундан ташқари Даниил шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб йўлдан ўтаётган автомобилларни тўхтатиб улардан беморларни шифохонага олиб боришни илтимос қилади. Тез ёрдам етиб келганда ҳам Даниил ёрдам беришда давом этади.

Журналистлар Даниилдан нега у ҳам бошқа автомобиллар каби ЙТҲга учраган автобус ёнидан ўтиб кетмасдан ёрдам бериш учун тўхтаганини сўрашганда, у – Мени шундай тарбия қилишган деб жавоб берган.

Даниил Тошкентда туғилган, унинг яқин қариндошлари ҳали ҳам ўша ерда яшайди. Даниил 7 йилдан бери Россияда яшаб келмоқда. У шу ерда ўрта махсус таълим олмоқда ва бўш вақтида бокс билан шуғулланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 0
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 0
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар