«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:29
ЎЗO‘Z

Атамбоев озодликда, Жээнбеков таътилини эрта тугатиб Бишкекка қайтди

07 авг, 23:47 3 626 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Атамбоев озодликда, Жээнбеков таътилини эрта тугатиб Бишкекка қайтди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланмади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги собиқ президентнинг штабига асосланиб хабар бермоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, Атамбоевни қўлга олиш учун Қўй-Тош қишлоғига борган махсус топшириқли бўлинма унинг уйига бостириб кирган, аммо ичкарида қаршиликка учраган, қолаверса ташқаридан кириб келган собиқ президентнинг тарафдорлари уларни ўраб олгач, таслим бўлган. Улар Атамбоевнинг тарафдорлари томонидан қўлга олинган.

Kaktus.media тарқатган хабарга кўра, махсус топшириқли бўлинма ходимлари йиғилганлар томонидан калтакланган. Айни вақтда воқеа жойига қўшимча кучлар йўл олган.

Атамбоевнинг штаби вакили изоҳлашича, уйга борадиган йўллар ўраб олингани учун у ерга ҳеч ким кира олмаяпти, ичкарида ёнғин чиққан ва отишма овозлари давом этмоқда.


Воқеа жойидан узатилаётган трансляцияда Алмазбек Атамбоев ҳали ҳам ўз уйида, тарафдорлари қуршовида эканини кўриш мумкин.

Айни вақтда Қирғизистоннинг амалдаги президенти Сооронбой Жээнбеков таътилини барвақт тугатиб, пойтахт Бишкекка қайтган.

Бугун, 7 август куни собиқ президентнинг Қўй-Тош қишлоғидаги уйида отишма овозлари эшитила бошланди. Интернетда тарқалган видеоларга кўра, уйни махсус топшириқли бўлинмалар ходимлари қамал қилган. Уйда собиқ президентнинг тарафдорлари бўлган юзлаб кишилар тўпланган. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 15 киши жароҳатланган. Улар орасида Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Абдиля Сегизбаев ҳам бор.

Алмазбек Атамбоев 2011—2017 йилларда Қирғизистонга президентлик қилган ва ваколати якунига етгач, ҳокимиятни ўзидан кейинги президент — Сўранбой Жээнбековга тинч йўл билан топширган нафақат Қирғизистон тарихидаги, балки Марказий Осиё тарихидаги илк давлат раҳбарига айланган эди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 21
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 165
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 843
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар