«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:20
ЎЗO‘Z

Қадимги мисрликларда ғайриоддий технологиялар бўлгани аниқланди (фото)

21 мар, 23:17 6 893 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қадимги мисрликларда ғайриоддий технологиялар бўлгани аниқланди (фото) Археологлар қадимги Миср даврига тегишли бўлган, чўкиб кетган қайиқ қолдиқларини топишди. Бунга қадар олимлар бундай қайиқ мавжуд бўлганига далиллар йўқлиги туфайли узоқ вақт давомида шубҳа билан қараб келишган. Унинг ғайриоддий тузилиши биринчи бўлиб эрамиздан аввалги 450 йилда Ҳеродот томонидан тасвирланган. Бу ҳақда The Guardian'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар Искандариядан 32 километр шимоли-ғарбдаги Нил этаги ёнида жойлашган қадимги Мисрнинг Тонис-Гераклион шаҳри сув остига ғарқ бўлган қисми яқинидан қайиқни топишди. «17-кема» деб номланган объектнинг қазилма ишлари кема ярим ой шаклидаги катта корпус ва илгари номаълум бўлган, туркумли тузилмаларга эга қалин тахталарни ўз ичига олувчи конструкцияга эгалигини кўрсатди. Қайиқ узунлиги 28 метрга тенг бўлган, деб баҳоланмоқда.

Фото: Christoph Gerigk / Franck Goddio / Hilti Foundation
Таъкидланишича, акас ёғочидан тайёрланган қайиқ корпусининг 70 фоизи яхши сақланиб қолган. Кема ўқ рул ёрдамида бошқарилган, у эшкак билан боғланган ҳамда кема қуйруғидаги икки тешик орқали ўтказилган. Олимларнинг сўзларига кўра, туркумли тузилмалар кема конструкцияси ноёб бўлгани ва Ҳеродот томонидан тасвирланганига аниқ мос келишидан далолат беради.

Фото: sciencealert.com
Ҳеродот - қадимги юнон тарихчиси бўлиб, эрамиздан аввалги 484-425 йилларда яшаган. У Бобил, Оссурия, Миср, Кичик Осиё, Болқон ярим оролига борган. Асосий иши - «Тарих» рисоласи, унда Евросиёдаги кўплаб халқлар ҳаёти тасвирлаб берилади.

Фото: Christoph Gerigk / Franck Goddio / Hilti Foundation




Мавзуга оид янгиликлар
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 2
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар