«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:57
ЎЗO‘Z

Дунёдаги миллиардерлар сони 10 йил ичида 2 баробарга кўпайган

21 янв, 10:53 4 119 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги миллиардерлар сони 10 йил ичида 2 баробарга кўпайган Дунёдаги миллиардерлар сони охирги 10 йил ичида деярли 2 баробарга кўпайган ва 2018 йилда 2208 кишига етган, уларнинг бойлиги ҳар куни 2,5 млрд долларга кўпайиб борган. Бундан халқаро хайрия ва гуманитар ташкилот Oxfam’нинг Давосдаги Халқаро иқтисодий форум олдидан тайёрлаган тадқиқотида айтилган.

Ташкилот маълумотларига кўра, бу гуруҳ одамларининг бойлиги ўсиши йилига 900 млрд долларни ташкил қилган ва ҳозирда миллиардерларнинг умумий бойлиги тарихдаги энг кўпи ҳисобланади. Таъкидланишича, 2017 йилдан 2018 йилгача дунёда ҳар икки кунда янги миллиардер пайдо бўлган.

Шу билан бирга Oxfam хавотирли трендни қайд қилган: дунёнинг 3,8 млрд энг ночор одамларининг молиявий аҳволи ўтган йил ичида мутлақ яхшиланмаган.

Ташкилот олинган натижаларни таққослаб, дунёнинг энг бой 26 одамининг умумий бойлиги 3,8 млрд энг ночор одамнинг умумий бойлигига тенглиги ҳақидаги хулосага келган. Тадқиқотда таъқидланишича, дунёнинг амалдаги энг бой одами Жефф Безоснинг бойлиги 112 млрд долларгача кўпайган ва бу бойликнинг бир фоизигина 105 млнлик аҳолига эга Эфиопиянинг соғлиқни сақлаш бюджетига тенгдир.

Oxfam (Oxford Committee for Famine Relief) ташкилоти 1942 йилда Оксфордда очарчиликдан азият чекувчиларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган. Айни вақтда бу хайрия ташкилоти дунёнинг 90 дан кўпроқ давлатида ишловчи 17 та ташкилотдан ташкил топган. Ташкилотнинг мақсади ночорлик муаммолари ва у билан боғлиқ адолатсизликни ҳал қилишдан иборат.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 99
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 212
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 293
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар